Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

АЁЛЛАРГА АТАЛГАН САТРЛАР

Ўзингизни севишни ўрганинг

Ҳар биримиз бошқаларга манзур бўлиб, ўзимизни ҳурматли инсон сифатида ҳис қилишни ёқтирамиз. Бунда эса ўзимизни ҳурмат қилишимиз жуда муҳим, бу билан атрофимиздагиларга бизга қандай муносабатда бўлишлари кераклигини кўрсатамиз. Ўзимизга ижобий баҳо берсак, бошқалар ҳам худди шундай баҳога мойиллик кўрсатади.

Ўз-ўзига ҳурмат тасодифан пайдо бўлмайди. Уни тарбиялаш ва машқ қилдириб бориш зарур. Ўзимизга ишонсак, кўп нарсага эришишимиз мумкин. Фалсафа фанлар доктори Девид Шварц "Ўз-ўзига ишонч муваффақиятга эришишнинг муҳим шарти саналади. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонинг, албатта, ишонинг ва сиз мақсадингизга эришасиз" дейди. Шу билан бир қаторда ҳурматли бўлиш, барчанинг эътиборида туриш, инсонларнинг кўнглини олишдаги яна бир калит бу - мафтункорлик. Мафтункорлик, аввало, инсон ўзини ҳурмат қилишидан пайдо бўладиган ажойиб фазилат. Шунинг учун ҳам, сизга табиат томонидан туҳфа этилган камёб хусусиятларни сақлашни ўрганинг, чунки улар сизга узоқ йиллар асқотади. Масалан, узун сочлар, чиройли қадди-қомат, жозибали табассум, санъатга мойиллик бўлсин, буларнинг ҳар бири сизни янада кўркам қилиб кўрсатади. Энг муҳими, мафтункорлик фақат ташқи қиёфа билан ўлчанмайди. Сиз меҳрибон дўст, ҳамдард суҳбатдош, ишончли ҳамкор бўлсангиз - бу ҳам бир мафтункорлик белгисидир.

Хуллас, ҳаётингиз давомида ҳар бир нарсадан завқ олишга ҳаракат қилинг. Зеро, ҳамиша яхши кайфиятда юриш аёлларни янада лобар кўрсатади. Аввало, ўзингизни севишни ўрганинг.

СОЖИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди