Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

СПОРТ МЕНИ ИРОДАЛИ ҚИЛДИ,

- ДЕЙДИ ТАЭКВАН-ДО БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ УМИДАХОН ҚЎЧҚОРОВА.

Балиқчи тумани Чинобод қишлоғида туғилиб ўсган Умидахон Қўчқорова мана 12 йилдирки, спортнинг таэкван-до тури билан мунтазам шуғулланиб келади. У ўз ютуқлари билан нафақат туман, балки вилоятимиз шуҳратини кўкларга кўтармоқда.

Умидахон шарқ якка курашининг ўзига хос тури бўлган таэквон-дога болалигидан, яъни Балиқчи туманидаги 39-умумтаълим мактабида таҳсил олиб юрган кезларидан қизиқди, унинг техникасини, нозик жиҳатларини пухта ўрганиш учун астойдил бел боғлади. Шу боис ҳам эндигина ўзининг 18 ёшини қарши олаётган бу қиз бу борада катта муваффақиятларга эриша олди.

- Ҳозирда Балиқчи туман иқтисодиёт коллежининг 3-босқич ўқувчисиман, - дейди Умидахон Қўчқорова. - Ота-онамнинг кўмаги ва хайрихоҳлиги билан олти ёшимдан устозим Азизбек Ҳолиқов раҳбарлигида таэкван-до машғулотларига қатнашиб келаман. Ўша пайтда устозим мендаги кучли қизиқиш ва интилишни кўриб, ўз гуруҳига қабул қилганди.

Гуруҳдаги спортчилар, машғулотларнинг ўзига хос ва ранг-баранглиги мени бутунлай ром этди ва спортнинг ушбу тури билан астойдил шуғуллана бошладим. Мактаб, туман, вилоят, кейинчалик республика миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдим. Жумладан, кўплаб вилоят миқиёсидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритдим. 2012 йили Наврўз байрамига бағишланиб, ўзбек жанг санъати бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 15-17 ёшлилар ўртасида 2-ўринни эгалладим. Умуман, ҳозирга қадар, 2 карра Ўзбекистон чемпиони бўлганман.

Тинимсиз машқлар, ота-онам ва устозимнинг менга бўлган ишончи мана шундай ютуқларни қўлга киритишимга сабаб бўлаётган бўлса керак. Қолаверса, юртимизда, ҳатто, қишлоқ жойларда ҳам биз ёшларнинг спорт билан шуғулланишимиз учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар мен каби кўплаб қизларнинг мана шундай ютуқларга эришишларига замин яратмоқда. Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида бизга кўрсатилаётган мана шундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад қувонамиз ва юртимизга муносиб фарзанд бўлиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Ўз олдимга катта мақсадларни қўйганман. Келажакда таэкван-до бўйича халқаро мусобақаларда, жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, юртимиз шуҳратига шуҳрат қўшиш, шу билан бирга, ўзим ҳам малакали мураббий бўлиб, ёшларнинг соғлом ва баркамол вояга етишларига кўмаклашишдир. Чунки спортнинг инсон саломатлигидаги ўрни ниҳоятда катта. Спорт билан мунтазам шуғулланган қиз бола, албатта, соғлом, қадди-қомати гўзал бўлиб улғаяди.

Ҳа, ниятлари улуғ бу қиз албатта, ўз мақсадларига эришади. Чунки унда ўзига бўлган ишонч, йигитлардек мардлик, ирода ва чидам мужассам, қалбида эса шижоат, эртанги кунга умид туйғулари жўш урмоқда. Биз Умидадай намунали хулқи, одоби, аъло ўқиши, фаол ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ибрат бўлаётган қизларнинг борлигидан ҳамиша фахрланамиз.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди