Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

ОМОНАТ

ОМОНАТДОРЛИК НАФАҚАТ ЭГАСИГА, БАЛКИ ЖАМИЯТГА ҲАМ ФОЙДАЛИ АМАЛДИР

Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримда ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳадиси шарифларида фазилатли ва улуғ амаллардан бири омонат ҳақида кўп гапирилган.

Аллоҳ инсонларни доимий омонатдор бўлишга, омонатга хиёнат қилмасликка буюради. Зотан, муқаддас Қуръони Каримда яратган шундай марҳамат қилади: "Эй имон келтирган бандалар! Аллоҳ ва Расулининг (буйруқларига) хиёнат қилманг-лар ва (бир-бирингиздаги) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилманглар!" (Анфол сураси, 27-оят).

Абу Довуд (р.а) келтирган ривоятларда Расулуллоҳ (с.а.в) "Сенга омонат берган кишининг омонатини адо эт, сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма", "Киши бошқа кишига бир гапни айтса, сўнг у ёқ-бу ёққа қараб қўйса, у (гап) омонатдир", деб насиҳат қилганлар.

Динимиз таълимотларига кўра, инсонлар ўртасида тузилган битим ва келишилган ишларга амал қилиш, ҳақни гапириш, ишни келишилгандек пишиқ қилиш омонатдир. Аҳдга, ваъдага вафо қилмаслик, ўз вазифасини бажармаслик, ҳалол ва тўғри бўлмаслик омонатга хиёнатдир.

Омонатдорлик бошқа барча яхши фазилатлар сингари, нафақат эгасига, балки у яшаб турган жамият учун ҳам фойдали амалдир. Ҳазрати Умар (р.а) халифалик даврларида халқнинг аҳволини назорат қилиш учун, киши билмас уларнинг орасига кириб айланарди. Бир кеча айланиб юриб, бир уйда она қизи билан можаро қилаётганига гувоҳ бўлиб қолди. Қулоқ тутса, она сутга сув қўшиш ниятида, қиз эса онасига бу ишни қилмайлик, агар халифа буни билиб қолса, бизни жазолайди, деди. Она халифа Умар (р.а) буни кўрмаса, қаердан билсин, кел менга ёрдам бер, деди. Қиз онасига, халифа Умар (р.а) кўрмаса, билмаса, Аллоҳ таоло кўриб, билиб турибдику, деди ва сутга сув қўшдирмади. Бу воқеага гувоҳ бўлиб турган ҳазрати Умар (р.а) у ердан тез кетди ва эртасига эрталаб ўша хонадонга совчи бўлиб, қизни ўзига келин қилиб олди. Худодан қўрққани, омонатдорлиги сабаб, қиз ҳалифага келин бўлиб, ҳалол ризққа бардавом бўлди, ҳалоллик ва тўғрилик намунаси сифатида номи зикр қилинадиган бўлди.

Кимдир сизга омонат сўз айтди, яна кимдир молини омонатга берди. Билингки, бу сиз учун синовдир. Аллоҳ бандаларни ана шундай тарзда синовдан ўтказади. Минг афсуски, бугунги кунда орамизда омонатга хиёнат қилгувчилар борки, улар ана шу амали билан номаи амалларига улкан гуноҳлар ёзилаётганини англаб етмаяптилар. Баъзи кишилар борки, омонат сифатида берилган пулни ўз вақтида эгаларига бермай, бандалардан, ҳатто, Аллоҳдан уялмасдан, қўрқмасдан бемалол юрибдилар. Ундай кишиларга Аллоҳ ўзи инсоф берсин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни омонатдор бўлиш, унинг фазилати ва барокатидан баҳраманд бўлишликни рўзи насиб айласин.

Наврўзбек САМАДОВ,

Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди