Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

РУҲИЯТ

ЎЗ КАМЧИЛИГИНИ СЕЗИШ ЙЎЛЛАРИ

Кўп одамлар ўз айб ва камчиликларини кўрмайдилар. Бошқаларнинг кўзига тушган хасни кўрадилар-у, ўзларининг кўзларига тушган хасни кўришга ожизлик қиладилар. Ўз камчилигини кўришни истаган кишилар учун тўрт хил йўл бордир.

Биринчи йўл - камчиликни кўра олувчи комил бир одам билан суҳбатлашиб туришдир, бу йўл шогирд билан устоз орасида бўлади.

Иккинчи йўл - самимий, хайрихоҳ дўст топиб, ўзининг қилиб турган ишларини, юриш-туришини кузатиб, хуш кўрилмаган йўллардан қайтаришни ундан илтимос қилишдир. Бир донишманд: "Менинг камчиликларимни ўзимга айтган кишилардан миннатдорман", - дер эди.

Учинчи йўл - камчиликни душманлар оғзидан эшитиб, улардан тегишли хулоса чиқаришдир. Камчиликларни сўзлаб юрувчи душман икки юзламачи, риёкор дўстдан устун туради.

Тўртинчи йўл - халқ ичида юриб, баъзи одамларда кўрилган ёмон қилиқлардан хулоса қилиб, улардан сақланиш керак. Халқнинг нафратига сазовор бўлган ёмонларнинг қилиқлари сенда бор бўлса, уни битиришинг лозим. Луқмон ҳакимдан: "Адабни кимдан ўргандингиз?" деб сўрадилар. Луқмони ҳаким: "Адабни адабсизлардан ўргандим", деб жавоб берган экан.

"Дурдоналар

хазинаси" китобидан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди