Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

Орамиздаги аёллар

УШАЛГАН ОРЗУЛАР

Малика опа болалигидан оқ ҳалатли ҳамшираларга ҳавас қиларди. Бу ҳавас бора-бора кучли иштиёққа айланди. Яна бир сабаб эса раҳматли бувиси Тошхон аянинг тез-тез касалланиб туриши бўлди.

Улғайганда шифокор бўлиб уларга ёрдам беришни дилига тугиб қўйган қизалоқ мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Мактабни тамомлагач, ҳеч иккиланмай ҳужжатларини Асака тиббиёт билим юртининг ҳамширалик иши бўлимига топширди. Уч йил ўқиди, ўрганди. Бор вужуди билан касб сирларини ўрганиб, ўқишни муваффақиятли тамомлади.

Дипломини олгач, ўзи яшайдиган Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Дўстлик" қишлоқ врачлик пунктига ишга келди. Йиллар давомида қилинган самарали меҳнатлар уни ўз касбининг билимдони ва фидойисига айлантирди. Мана, 27 йилдирки у шу даргоҳда беморлар дардига малҳам бўлмоқда. Ҳузурида бўлган кишилар унинг ширин сўзлари-ю, моҳир ҳамшира эканлигини кўп бор такрорлашади. Мана шу йиллар мобайнида жамиятда ўз ўрнига, оилада эса оналик, рафиқалик, оила бекаси деган унвонга сазовор бўлган қаҳрамонимиз яшаб ўтган ҳаётини бугун шукроналик ва қувонч билан сўзлайди.

Фарзандларининг камолини кўриб, ота-она дуосини олиб яшашни бахт деб билган Маликахон Абдуллаева бугун ўзини энг бахтли аёллардан бири деб ҳисоблайди. Чунки, у ҳаётда ният қилган орзуларига етишди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, юртимизда ҳалол меҳнат ҳеч қачон эътирофсиз қолмайди. Ўзининг хушмуомалалиги, касбига садоқати, ҳалол меҳнати, ташаббускорлиги билан нафақат ҳамкасблари, балки барча ҳамқишлоқлари ҳурмат эътиборига сазовор бўлган қаҳрамонимиз Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида муҳтарам президентимизнинг фармонига асосан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

- Ушбу мукофотни мен оддийгина ҳамшира меҳнатига берилган юксак эътибор деб биламан, - дейди Маликахон Абдуллаева. - Мустақил Ўзбекистонимизда бугун аёлларнинг қанчалик эъзозда эканлиги, энг асосийси, қилаётган камтарона меҳнатимиз ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги бизни беҳад қувонтиради ва фидойилик билан ишлашга ундайди.

Малика опанинг ишларини келгусида қизи Зилолахон давом эттиришга аҳд қилган. Айни пайтда у Қўрғонтепа тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчисидир. Демак, ушалган орзулар куртак ёзишда давом этади.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди