Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

Жараён

МАҚСАДИМИЗ: АҲОЛИГА ЮҚОРИ САВИЯДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ,

- дейди "ўзбекистон почтаси" аж андижон филиали раҳбари ваҳобжон исоқов.

Почта хизмати тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Бироқ, 1874 йилга келиб дунёнинг 22 та давлати почта хизмати вакиллари иштирокида Швейцариянинг Берн шаҳрида Бутунжаҳон почта иттифоқи (Universal Postal Union) тузилган. Инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланган почта тизимнинг жамият ривожидаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқиб, 1969 йилда Иттифоқнинг Токиода бўлиб ўтган конгрессида 9 октябрь - Бутунжаҳон почта куни (World Post Day) деб эълон қилинган. Ана шундан буён БМТ томонидан ушбу кун Бутунжаҳон почта куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Айни кунда БПИга 190 дан ортиқ давлатлар аъзо бўлган. Хусусан, иттифоққа 1994 йилдан Ўзбекистон ҳам аъзодир.

Сир эмаски, бугунги кунда жамиятимиз ҳаётида почта хизмати алоҳида ўринга эга. Кейинги йилларда почта тизими фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар тури ва сифатини, шунингдек, соҳада иш олиб бораётган мутахассислар билим ва малакасини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада "Ўзбекистон почтаси" АЖ Андижон филили томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Филиал бош идорасида 9 та бўлим, яъни, ишлаб чиқариш ва янги хизматларни ташкил этиш, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш, почта хавфсизлиги, обуна, ахборот технологияларини ривожлантириш, почта алоқасини ташкил этиш, ҳисобхона, назорат-таҳлил ҳамда почта айрибошлаш бўлимлари фаолият олиб боради.

Филиал ўз низоми асосида вилоятимиз халқ хўжалигига почта алоқаси хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Туман ва шаҳарларда жойлашган 16 та почта алоқа тармоқлари ҳамда уларнинг таркибидаги 246 та почта алоқа бўлимлари, шунингдек, Пахтаобод туманидаги кўчма алоқа бўлими филиалнинг таркибий қисмлари саналади. Айни кунда вилоятимиз почта тизимида 903 нафар ходим меҳнат қилмоқда, уларнинг 280 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Филиал аҳолига хат-хабар, пул ўтказмалари, совғалар, курьерлик почта жўнатмаларини қабул қилиш ва жўнатиш, даврий нашрларга обунани қабул қилиш ва етказиб бериш, шунингдек, аҳолидан коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, суғурта полислари, газета ва журналларни сотиш, фуқароларнинг пенсия ва нафақа тўловларини етказиб бериш сингари хизматларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг вилоят бўлими билан тузилган шартномага асосан филиал ходимлари томонидан меҳнат фахрийларига, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами вакилларига пенсия ва нафақа пуллари етказиб берилмоқда. Жумладан, бугунги кунда ҳар ойда вилоятдаги 222772 нафар пенсия олувчиларга нақд пул тарқатилмоқда.

Ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янги хизмат турлари ташкил этиш ва кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тизимдаги барча компьютерлар локал ва корпоратив тармоққа уланган. Бунинг самараси ўлароқ, иш унумдорлиги юқори бўлишига, ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди. Бундан ташқари, почта соҳасида ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилди. Яъни, қатор лойиҳалар доирасида "Рўйхатга олинувчи почта жўнатмалари ўтишини назорат қилиш", "Автоматлаштирилган электрон пул жўнатмалари", "Тўловларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими" ҳамда "Пенсия тўловларини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими" каби тизмларнинг ишга туширилиши ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Тизимда хизмат турларини кенгайтириш мақсадида филиалнинг Андижон шаҳар, Марҳамат, Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари почта алоқа тармоқларида "Пайнет" хизмати йўлга қўйилди.

Соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш филиал раҳбариятининг доимий эътиборида. Кейинги йилларда бир қатор мутахассислар малака ошириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларида бўлдилар. Филиал ва унинг туман ва шаҳар бўлимларида ёш мутахассисларнинг кўп йиллик тажрибага эга ходимларга бириктирилиб, малакасини ошириш тизими жорий этилган.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида ҳам эътиборга молик ишлар бажарилди. Биргина 2013-2014 ўқув йилида уч томонлама шартномага мувофиқ Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежидан 15 нафар, Хонобод ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежидан 9 нафар, жами бўлиб, 24 нафар битирувчи иш билан таъминланди.

- Мен Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлаб, Улуғнор тумани "Оқ-олтин" почта алоқа тармоғига ишга қабул қилиндим, - дейди Феруза Комилжонова. - Устозларим, соҳанинг тажрибали ходимларидан иш ўргандим, ҳозирда ўз ишимни пухта ўзлаштириб олганман. Жамоамизда самарали ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу айниқса, биз ёшларни шижоат кўрсатиб ишлашга ундайди.

Тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ўрни ва ролини алоҳида эътироф этиш лозим. Хусусан, кўп йилларда буён самарали меҳнат қилиб келаётган филиалнинг обуна бўлими ходимаси Фаридахон Мақсудова, иқтисод бўлими бошлиғи Марҳаматпошша Умарова, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи Насибахон Юлдашева, Хўжаобод почта алоқа тармоғи муҳандиси Зумрадхон Тожибоева, Андижон шаҳар 20-алоқа бўлими бошлиғи Марҳабохон Азизова, Асака почта алоқа тармоғи бош ҳисобчиси Замира Жабборова, Хўжаобод почта алоқа тармоғи пенсия бўлими йўриқчиси Офтобхон Абдупаттаева, Хонобод почта алоқа тармоғи почта хавфсизлиги техниги Татьяна Морозова, Шаҳрихон почта алоқа тармоғи почта хавфсизлиги техниги Сайёрахон Нишонова сингари кўплаб ходималарнинг фаолияти ҳар қанча мақтовга муносибдир. Улар ўзларининг намунали фаолияти билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб келмоқдалар.

- Бизнинг асосий мақсадимиз аҳолига юқори савияда ва малакали хизмат кўрсатиш, - дейди "Ўзбекистон почтаси" АЖ Андижон филиали директори Ваҳобжон Исақов. - Бунинг учун ҳамиша бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Дарҳақиқат, филиалда олиб борилаётган ибратли ишлар ҳар бир ходимнинг юрт равнақи, халқ манфаати йўлида сидқидилдан ва масъулият ва билан меҳнат қилаётганлигини кўрсатади. Ишонамизки, жамоада ана шундай хайрли ишлар кўлами янада кўпаяди.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди