Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

Касаба уюшмалари ҳаётидан

АЪЗОЛАР МАНФААТИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Юртимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида эъзозланади. Мамлакатимиз Бош Қомусида кафолатлаб қўйилган ушбу тамойил касаба уюшмалари фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилайди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши томонидан уюшма аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида таълим муассасаларида меҳнат қилаётган кўплаб кам таъминланган оила вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. Қатор таълим муассасаларининг педагоглари ва ишчи ходимлари учун юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди, шунингдек, саломатликларини тиклашлари учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди.

Меҳнаткашларнинг фарзандларини ёзги дам олишини ташкил этиш ҳамда уларни соғломлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ёзги таътил давомида уюшмамиз аъзоларининг фарзандлари вилоятимиздаги турли болалар оромгоҳларида ҳордиқ чиқариб, саломатлигини тикладилар.

Турли байрамларда уюшмамиз аъзоларига имкон қадар моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Куни кеча нишонланган Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ҳам тасарруфимиздаги таълим ва маданият муассасаларида меҳнат қилаётган 70 нафардан зиёд кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали ва якка-ёлғиз меҳнат фахрийларига бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кенгашимиз томонидан бундан буён ҳам аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатларини қадрлаш, уларнинг дам олишлари ҳамда саломатликларини тиклашлари учун зарур шароитларни яратиш борасида лозим бўлган барча ишлар олиб борилади. Бизнинг бош мақсадимиз инсон манфаати, унинг қадр-қимматини юксакларга кўтаришдир.

Насибахон ТЎРАҚУЛОВА,таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди