Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

Талабалар учун!

"КОНТРАКТ ПУЛИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ТЎЛАНАДИ?

уни тўлаш бўйича имтиёзлар мавжудми?

Олий ўқув юртларида контракт тўлов асосида таҳсил олаётган талабаларга амалдаги тартибларга кўра, 1 октябрга қадар йиллик тўловнинг бир қисмини тўлашлари белгиланган. Қолган қисмини тўлаш қандай тартибда амалга оширилади, контракт тўловини тўлаш учун кредитлар олиш мумкинми? Қуйида ана шу саволлар доирасида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Таъкидлаш жоизки, тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати республика олий ўқув юртларида бир талабани ўқитишга кетадиган харажатлар йиғиндисининг қопланишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, тўлов-контракт пули 1 йилда фақат 2 марта, яъни:

- биринчи марта тўловнинг 50 фоизи 1-курс талабалари учун жорий йилнинг 15 сентябригача (чунки 1-курс талабалари учун тўлов-контракт пулини тўлаш тўлиқ амалга оширилганидан сўнг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилади. Агар талаба тўловнинг 40 фоизини тўласа ҳам буйруқ чиқарилмайди);

- иккинчи ва ундан юқори курсдаги талабалар учун 1 октябргача;

- иккинчи марта келаси йилнинг 1 мартига қадар қолган 50 фоизини тўлаш тартиби белгиланган.

ТАЛАБАНИНГ ЎҚИШИГА САРФЛАНАДИ

Контракт пулини олдиндан бирданига бир йиллик ёки талаба ўқишни тугатгунга қадар бўлган давр учун тўлашингиз ҳам мумкин. Фақат ўқишнинг қайсидир даврида тўлов-контракт пули ошадиган бўлса, ўша ошган миқдори тўлаб борилади. Агар, сиз коммунал хизматлар учун тўловни истаган миқдорда олдиндан тўлаб қўйсангиз, нархлар ошганда ҳам сиздан қўшимча пул талаб қилинмайди. Чунки бундай ташкилотлар фойда кўрувчи ҳисобланади. Таълим муассасаси эса фақат харажат қилувчи ташкилотдир. Бунда талабанинг бир йиллик ўқиши учун тўланган контракт пули фақат ана шу талабани ўқитишга сарфланади.

ТЎЛОВ УСУЛЛАРИ

Контракт пулини тўлаш учун тўлов усуллари чекланмаган:

- агар сиз тўловни пул ўтказиш йўли билан амалга оширмоқчи бўлсангиз, уч томонлама шартнома тузилади. Бунда таълим муассасаси, талаба ва ана шу талабани ўқитиш учун пул ўтказиб берадиган ҳомий ташкилот иштирок этади;

- агар нақд пулда ёки пластик карточка орқали амалга оширмоқчи бўлсангиз, икки томонлама, яъни таълим муассасаси ва талаба ўртасида шартнома тузилади.

СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган маблағлар даромад солиғига тортилмайди.

Албатта, юртимизда тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабаларимиз учун бир қатор енгилликлар яратилган. Масалан, талабалар таълим кредитларидан фойдаланишлари мумкин.

ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ НЕЧА ЙИЛГА БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарорига илова сифатида, "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида"ги Низом тасдиқланган. Унга кўра, таълим кредитлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-шартнома асосида қабул қилинган талабанинг ўзига, ота-онаси ёки васийларига берилиши мумкин.

Таълим кредитлари олий таълим муассасаларидаги ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври бу муддатга кирмайди.

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Таълим кредити олиш учун қарз олувчи ўзи яшайдиган ҳудудда жойлашган тижорат банклари муассасаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- таълим кредити олиш учун банк бошқарувчиси номига ариза;

- талаба ва олий таълим ўртасида белгиланган тартибда тузилган шартнома;

- яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома;

- кредитнинг қайтарилиши таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

- имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлганлар, яъни чин етимлар ва "Меҳрибонлик уйи"да тарбияланганлар, болаликдан 1-2-гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оила фарзанди эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар.

КРЕДИТ ФОИЗИ МИҚДОРИ ҚАНЧА БЕЛГИЛАНАДИ?

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда;

- Чин етимлар ва "Меҳрибонлик уйи"да тарбияланган талабалар, болаликдан 1-2-гуруҳ ногиронлари учун - 0 фоиз ставкада;

- кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларга қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдордаги ставкада.

Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг 50 фоизи шаҳар ва туманлардаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунинг учун талаба маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиши мумкин.

ҚАНДАЙ ШАРТЛАР ҚЎЙИЛАДИ?

Қарз олувчи таълим кредити олишдан аввал қуйидагилардан бирини банкка тақдим этиши талаб этилади:

- мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;

- банкнинг кафолати;

- учинчи шахснинг кафиллиги;

- суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

- чин етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, болаликдан 1-2-гуруҳ ногиронлари учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг кафиллиги.

КРЕДИТ ҚАЧОН ҚАЙТАРИЛАДИ?

Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим муассасасига пул ўтказилган кундан, асосий қарзни қайтариш эса талаба томонидан олий таълим муассасасида ўқиш учун берилган расмий муддат тугагандан (айрим курсларда такроран ўқиш муддати ҳисобга олинмайди) уч ой ўтганидан сўнг бошланади. Талаба ёки ота-она ўз хоҳишига биноан кредитни муддатидан аввал тўлаши ҳам мумкин.

ТАЛАБА ЎҚИШДАН ҲАЙДАЛСА...

Таълим кредити олган талаба, агар талабалар сафидан чиқарилса, 3 ой муддат ичида таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни тўлиқ қайтариши шарт. Агар талаба бир йил ўқиб ўқишдан четлаштирилган тақдирда ҳам, қарзни тўлиқ қайтаради. Бунда таълим муассасаси тўлов бўйича ҳеч қандай жавобгарликни олмайди. Чунки ўша талаба учун тўланган кредит талабанинг бир йиллик ўқиш харажати билан қопланади. Таълим муассасасидан эса талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида буйруқ чиққан кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида банкка хабар бериш талаб этилади. Акс ҳолда олий ўқув юрти маълум қилинмаган вақт учун ҳисобланган фоизларни тўлашга мажбур бўлади.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан

Умида АДИЗОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди