Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

Ҳаёт манзаралари

АЛДОВ

Чамаси ўн беш йиллар аввал туманимиздаги қишлоқлардан бирида бўлган воқеа кўпчиликни ҳайратга солган эди. Йиллар ўтди. Мулоҳаза қилиб кўрсам, бу воқеа аёл бардоши, сабр-тоқатининг чексиз эканлиги бир кўриниши эди, назаримда.

- Шаҳардан қатнаб, поликлиникада ишлайдиган Роҳила деган дўхтирни биласан. У фарзанд кўрибди. Эри бола менданмас деб уйидан ҳайдаб юборибди. Қишлоқдан ижарага уй қидиряпти экан. Шу жувон бизникида турса, боласини парвариш қилсанг, савобга қоласан. Боз устига уйда ўтириб пул топасан. Нима дейсан, онаси?

- Сиз нима десангиз шу-да дадаси.

Муҳаббат эрининг гапларини ўзи учун қонун деб биларди. Бир ёстиққа бош қўйишганидан буён унинг гапини икки қилган эмас.

Ҳозир ҳам эрининг таклифини қувонганча қабул қилди. "Дарҳақиқат, савоб бўлади. Қолаверса, бир-икки сўм пул топса, онасига рўмол, қизларига кийим-кечак олади". Хаёлидан шуларни ўтказган Муҳаббат шодлигини яшириб ўтирмади, Файзуллага юзланди.

- Дадаси, бора қолинг. Роҳилахонни ўғилчаси билан тез олиб келинг. Ҳайронман, шундоқ жувоннинг эри нимага ҳайдаб юборди экан. Мана шунақа хотинни хор қиладиган эркакларга ҳам жазойинг бордир. Ўзи яхши дўхтир. Сизга парвона бўлиб даволади. Инсофли жувон. Яхшиликка яхшилик билан жавоб бериш керак.

Файзулла кетди. Муҳаббат негадир биринчи фарзандига бошқоронғу бўлган кезларни эслади. Ўшанда эр-хотин биринчи фарзандлари ўғил бўлишини орзу қилишганди. Худонинг бериши экан. Тўрт қиз кўришди. "Қизни берган Худо ўғилни ҳам берар", деб умид қиларди жувон. Лекин эри борган сари ўзгара борди.

Муҳаббат тақдиридан норози эмас. Аммо эрининг ҳар кунги нолишлари уни киши билмас азобларга дучор этарди. Бундай пайтда ич-этини еса-да, дилидаги аламларини ташига чиқармас, ўзини бахтиёрдек кўрсатишга уринарди. Эри тез-тез ичиб келадиган одат чиқариб олди. Ичиб келган куни Муҳаббатга кун йўқ эди, сўкиш-калтак остида қоларди у. Азиятлар жонидан ўтиб кетса ҳам у "миқ" этмасди. Файзулла бундай пайтларда кейинги фарзанди ўғил бўлмаса, уни ҳайдаб юборишини айтар эди.

Эрининг бугунги кайфияти, ширин муомаласи аёл кўнглини анча кўтарди. Хаёллар оғушида қанча вақт ўтганини билмайди. Дарвоза қўнғироғи жиринглади. Аёл дарвозани очди. Меҳмон билан қучоқ очиб сўрашди. Боласини олиб эркалади...

* * *

Орадан олти ой ўтгач, Роҳила чақалоқни Муҳаббатга қолдириб, хорижга ишлагани кетди. Ойларни қувалаб йиллар ўтди. Муҳаббат олти ойлик Носиржонни меҳр бериб парваришлади. У икки ёшга қадам қўйди ҳамки онасидан дарак бўлмади. Бир куни қизларини мактабга жўнатиб бўлгач, Носиржонни ўйнатиб ўтирган эди, қўшниси Карима чиқиб қолди. Қўшниси салом-аликдан сўнг, болакайни эркалатиб қўйди. Сўнг Муҳаббатга ўгирилиб деди:

- Вой, Муҳаббатхон, кундошингизни боласими бу ширинтой?

- Қанақа кундош? Нималар деяпсиз? Оғзингизга қараб гапиринг, қўшни.

- Вой билмасмидингиз?! - Каримахон тилини тишлади. - Вой менгина ўлай. Мен ҳаммасидан хабарингиз бор, деб ўйлагандим...

Бутун қишлоқ билган ҳақиқатни Муҳаббат бугун билди. Роҳила унинг кундоши экан. Файзулла содда хотинига ёлғон гапириб, лақиллатган эди.

Ҳақиқат ошкор бўлиб, маломатга қолган Файзулло ҳам ўйидан чиқиб, Роҳиланинг ёнига жўнаб кетди.

Аёл зоти барибир бардошли-да. Муҳаббат барчасига чидади. Тасодифни қарангки, ўша вақтда у ҳомиладор эди. Ўғил кўрди. У олти фарзандини қаноти остига олиб яшай бошлади. Ўғли икки ёшга тўлгач, ишга жойлашди. Фарзандларини чиройли тарбиялаб, вояга етказди.

* * *

Анча йиллар ўтиб Файзулло ва Роҳила Россиядан қайтиб келиб, шаҳарда яшадилар. Аммо улар бошқа фарзанд кўрмадилар. Файзулло соғлигини йўқотиб, Роҳилага қарам бўлиб қолди. Кўнгли пок аёлининг, фарзандларининг уволи тутдими, бу Аллоҳнинг ўзига аён.

Мушарраф ОХУНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди