Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 09.10.2014

2014 ЙИЛ - СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ

КИЧКИНТОЙ ОВҚАТ ЕМАСА...

Ёш болани қандай қилиб овқатни танламасдан ейишга ўргатиш мумкин?

Ана шу мавзу доирасидаги саволларга Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиси, болалар шифокори Минурахон Бозорова жавоб беради.

- Кўпинча ёш болалар ўзларига ёққан овқатнигина еб, витаминларга бой, сабзавотли таомларни ейишдан бош тортишади. Шундай ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин?

- Болаларнинг овқатни танлаб ейишлари, яъни "чимхўрлик" шифокорларни тахминан ўн йилча илгари хавотирга сола бошлаган. Болаларнинг 20 фоиздан кўпроғи овқатни танлаб ейишади, уларнинг беш фоизи эса ёшига нисбатан енгил вазнга эга. Кўпинча бундай болаларга витаминлар берилади.

Аввало, болаларда тўғри овқатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш керак. Буни имкони борича эртароқ бошлаш лозим. Овқатни танлаб ейиш онанинг фарзандини 6 ойлигида ёки икки ёшгача бўлган давр мобайнида нотўғри овқатлантиришидан келиб чиқади. Бу даврда оналар сабр-тоқатли бўлишлари керак. Бола учун янгилик бўлган таомни у ейишни истамаса ҳам 10-15 марта таклиф қилиш керак. Бугун ейишни хоҳламадими, эртасига яна бериш керак. Гўдак 6-8 ойлигида барча янги таомларни тотиб кўришга мойил бўлади, аммо икки ёшдан сўнг танлаб ейишни ўрганади.

- Агарда вақт ўтган бўлса-чи?

- Буни бир неча ой давомида тўғрилаш мумкин. Болани уч ёшидан бошлаб овқат тайёрлаш жараёнига қизиқтириш лозим. Уни овқатни биргаликда тайёрлашга жалб қилинг. Аммо картошка ёки бирор ширинлик эмас, икки-уч хил сабзавотлар аралашган таомни тайёрлаш керак. Бола ўзи тайёрлаган таомни албатта, қизиқиб ейди. Шуни ҳам унутмангки, онанинг ўзи қизилча ёки шолғом ейишни ёқтирмасаю, боласини уни едиришга мажбурлаш ҳам тўғри эмас.

- Ота-оналар фарзандларининг эрталаб нонушта қилмаса, кун бўйи оч юриши мумкин деб хавотирланишади.

- Бу болаларнинг ўзига хос айёрлиги. У бўтқа ёки сабзавотли таомни ейишни истамайди, унинг оч юришидан хавотирланиб колбаса, печенье ёки бирор ширинлик ейишни таклиф қилишади. Шу тарзда болаларда нотўғри овқатланиш тартиби пайдо бўлади. Овқат ейишни истамаса, емасин. Қорни яхши очсин, иштаҳаси уйғонсин. Шундан сўнг овқатланишга мажбур бўлади. Агар фарзандингиз ўта озғин бўлса, шифокорга учранг. Болангизда озғинликка сабаб бўлувчи касаллик йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Шундан кейингина тўғри овқатланиш тарбияси билан шуғулланишни бошлаш мумкин.

Дилшодбек АСҚАРОВ ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди