Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№43 дан: 23.10.2014

"АНДИЖАНКА" - БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБИ

Хотин-қизлар футболи бўйича Ўзбекистон XX миллий чемпионати якунланди. "Андижанка" сўнгги турда Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди.

Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳига жамоа мухлислари, республикамиз пойтахтидан мутахассислар, қўшни Фарғона шаҳрининг "Нефтчи" хотин-қизлар футбол жамоаси ва мухлислари ташриф буюрдилар.

Ўйинда андижонлик футболчи қизлар 2:0 ҳисобида тўла устунликда ютуққа эришдилар. Тўпларни рақиб дарвозасига пенальтидан Рушана Сафина ва беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Гулираъно Ҳасанова киритди.

"Андижанка" қизлари рақиблари устидан ғалаба қозонган бўлсалар-да, тўплар нисбатига кўра, чемпионатда учинчи ўринни эгалладилар.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида "Севинч" (Қашқадарё) 37 очко билан биринчи, "Металлург" 36 очко билан иккинчи ва "Андижанка" ҳам 36 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.

Якунланган мавсум, жамоанинг натижалари ҳақида "Андижанка" бош мураббийи Мирон Димитревич Ким шундай дейди:

- Бутун жамоа аҳил ҳаракат қилди. Айниқса, ҳужумчилар Рушана Сафина, Рўзихон Асқарова, ярим ҳимоячи Гулнора Давронова, ҳимоячилар Елена Лагуткина, Гулҳаё Манабоева, дарвозабон Кумуш Ғуломовалар бошқаларга ибрат кўрсатдилар. Жамоа жорий мавсумда жуда чиройли ўйинлар ўтказди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди