Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 20.11.2014

"БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ"

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятимиз туман ва шаҳарларида "Болам бахтли бўлсин десангиз" деб номланган ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.

"Соғлом бола йили" давлат дастури доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда ота-оналар иштирокида ўтказилган уч кунлик ўқув-тренинг машғулотларида фарзанд тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида қилиниши зарур ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Ушбу ўқув-тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, маслаҳатчиларимизнинг фарзанд тарбияси борасидаги ғоявий-маънавий қарашларини, миллий тарбия мезонлари ҳақидаги билимларини бойитишга қаратилган, - дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Икромиддин Валиев. - Қолаверса, ана шу билимлар асосида ота-оналарнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларга фарзанд тарбияси, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш борасида кўмаклашиш назарда тутилган.

Махсус дастур асосида етакчи мутахассислар томонидан қатор мавзуларда ўтказилган машғулотларда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, турли ёт ғоялар, "Оммавий маданият" бўхронларидан ёшларни асраш, нафақат ота-оналарда, балки фарзанд-ларда ана шундай таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, миллий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари ва улардан самарали фойдаланиш хусусида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

Машғулотлар жараёнида иштирокчилар томонидан мавзулар доирасидаги ишларни янада яхшилаш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди