Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 20.11.2014

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

ушбу саҳифада шаҳрихон туманидаги 5- ва 65-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ибратли ишлар хусусида сўз юритилади.

ИЗЛАНГАН ИМКОН ТОПАДИ

Насибахон Саттарова - 1989 йили Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб тумандаги 18-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси, мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, сўнг директор вазифасида фаолият юритган. 2013 йилдан бошлаб 5-умумтаълим мактабида директор лавозимида ишлаб келмоқда. Оилали. Икки нафар ўғли бор.

Инсоннинг билимли, маърифатли бўлиши мактабдан бошланади. Шунинг учун ҳам мактаб, ўқитувчи меҳнати ҳар қандай даврда ҳам муҳим ҳисобланган.

Ўқитувчилик ҳам шарафли, ҳам машаққатли касб. Ўқувчи қандай тарбия олади, одоб-ахлоқи қандай бўлади? Бу кўп жиҳатдан биз ўқитувчиларга боғлиқ. Агар ўқитувчи билимли бўлса, шубҳасиз, ўқувчилар ҳам билимдон, зукко бўладилар.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз халқ таълими тизимини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ёш авлод таълим-тарбиясига эътибор ва ғамхўрлик ғоялари илгари сурилади.

Мактаб таълимига эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз кетганда, энг аввало, ўзим меҳнат қилаётган мактабда олиб борилаётган ишлар кўз олдимга келади.

Мактабимиз 690 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 44 нафар ўқитувчи фаолият юритади, шундан 40 нафари аёллардир. Улар 750 нафардан зиёд ўқувчига таълим-тарбия берадилар. Мактабимизда алоҳида фан хоналари, спорт майдончаси ва турли фан спорт тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Уларга ўқувчиларнинг деярли барчаси жалб қилинган. Тўгарак аъзоларининг муваффақиятлари эса педагогик жамоамизнинг ҳамда ўқувчиларимизнинг изланаётганлигининг исботидир.

Спорт тўгараги қатнашчиси Шоҳжаҳон Содиқов "Соғлом бола йили"га бағишланиб, Қўрғонтепа туманида спортнинг бокс тури бўйича 2000-2005 йилларда туғилган ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада 2-ўринни, Довутбек Омонов ички ишлар ходимлари касб байрами муносабати билан вояга етмаган ёшлар ўртасида ўтказилган кикбоксинг бўйича Андижон вилоят чемпионатида 3-ўринни эгалладилар. Ўқувчиларимизнинг бундан ҳам юксак натижаларга эришишлари учун мактабда мини футбол майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мақсадимиз, мактабимиздан кўпроқ чемпионлар чиқсин, спорт билан шуғулланиб ҳамиша соғлом бўлсинлар.

Ўқувчиларимиз нафақат спортда, балки адабиёт ва санъатда ҳам ўз истеъдодларини намоён этмоқдалар. "Билимлар беллашуви"да эса Ҳалима Турсунова, Маҳфуза Ўринбоевалар она тили ва адабиёт фанидан, Дадахон Раҳмонов тарих фанидан, Шоҳсанам Маъмирова математика фанидан туманда биринчиликни олишиб, вилоят босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. Шеъриятга, адабиётга ихлосманд ўқувчимиз Мухлиса Муродова ўз шеърлари билан туман газетасида қатнашиб туради.

Устозлар сафида ҳам тиниб-тинчимас ва изланувчан Сапурахон Мусаева, Салимахон Раҳмонова, Латифахон Умарова, Моҳирахон Асқарова, Насибахон Тўхтаева, Нодирахон Ўрмонова, Дилрабохон Раҳимова ҳамда Комилахон Раҳмонова сингари кўплаб ўз касбининг фидойилари бор. Рислиғой Акрамова "Халқ таълими аълочиси" унвони билан тақдирланган, Ойгул Маматохунова, Ҳалимахон Турсунова, Нигорахон Сулаймоновалар эса "Йил ўқитувчиси" танловида иштирок этиб, жамоадошларига ўрнак бўлиб келишмоқда.

Айтиш мумкинки, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ибратли тажриба тўпланмоқда. Инглиз тили, она тили, ҳуқуқ ва математика фанлари ўқувчиларни фикрлашга, изланишга, ўз устида ишлашга йўналтирилган тарзда чуқурлаштирилиб ўргатилмоқда. Қолаверса, ўқитиш жараёнида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш борасида олиб бораётган ишларимиз ўз самарасини бермоқда.

Шу билан бирга, мактабимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ҳам олибборилмоқда, Жумладан, тадбиркор ва ҳомийларимиз кўмаги билан мактабимиз ташқи кўриниши янгича қиёфага эга бўлди, атрофи ўралди. Алоҳида ошхона, новвойхона қурилиб, ишга туширилди. Бу эса ўқувчиларга иссиқ кулчалар ва сомсалар ёпиб, тушликларини ташкил қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, мактабимиз ҳудудида 20 сотихли боғимиз бор. У ерда етиштирилган турли хил мевалардан олинган даромад эса ўқитувчиларнинг дам олишларига, билимдон ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфланмоқда.

Изланган имконият топади, дейдилар. Қисқа қилиб айтганда, изланиш, сидқидилдан меҳнат қилиш муваффақиятларимиз омили бўлмоқда.

Насибахон САТТАРОВА,

мактаб директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди