Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 20.11.2014

Давлатимиз рамзлари

БАЙРОҒИМИЗ - ФАХРИМИЗ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча мустақил давлатлар каби ўз рамзларига эга бўлди. Хусусан, юртимизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VII сессиясида қабул қилинган.

Байроғимизнинг тасдиқдан ўтгани эса юртимизнинг бошқа давлатлар томонидан тан олиниши сари қўйилган илк қадамлардан бири бўлди.

Байроғимиздаги мовий ранг тириклик рамзи бўлиб, мангу осмон ва оби ҳаёт рамзидир. Тимсоллар тилида эса бу яхшиликни, донишмандликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Буюк саркарда Амир Темур давлатининг байроғи ҳам мовий рангда бўлган. Бу ўз ўрнида халқимизнинг шонли тарихидан ҳамиша фахрланиб, андоза олишининг бир исботидир.

Оқ ранг - муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, орзулар софлиги ва қалб гўзаллигига интилишнинг тимсолидир.

Яшил ранг - табиатнинг янгиланишини акс эттириб, мангу навқиронлик, умид ва шодумонлик белгисидир.

Қизил чизиқлар томиримизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.

Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, айни дамда истиқлол рамзидир.

12 юлдуз тасвири эса ўн икки буржни акс эттирувчи тимсол бўлиб, уни ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида садоқатга интилиш рамзи сифатида тушуниш мумкин.

Истиқлол тимсоли, бахтнинг тумори,

Халқимнинг кўксида номуси, ори,

Ифтихор куйини чалгувчи тори,

Озод юртим узра машъал, байроғим!

Сендир - мустақиллик берган иноят,

Боболар орзуси инди ниҳоят,

Элим бунда бахтли, шодумон ғоят,

Озод юртим узра машъал, байроғим!

Гулшода ҚЎЛДОШЕВА,

АДТИ қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди