Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 20.11.2014

Мулоҳаза

ИНСОФ ҚАЕРДА ҚОЛДИ?

Йўналишдаги таксиларда кира ҳақини асоссиз ошириб олаётган ҳайдовчиларга қачон инсоф киради? Бу албатта, уларнинг виждонига ҳавола.

Якшанба куни эди. Рўзғор камини тўлдириш мақсадида бозорга бордим. Бозор-ўчарни қилиб, манзилимга борадиган "Дамас"га ўтирдим. Йўловчи ҳамроҳларим билан гаплашиб кетдик. Суҳбат йўл ҳақига бориб тақалганида, бир ҳамроҳимиз йўл ҳақи ошиб кетганлиги сабабли фарзандини ўз вақтида коллежга ўқишга юбора олмаётганини айтиб нолиди. Гапларимизни пинак бузмай тинглаб келаётган ҳайдовчи "оила, рўзғор" деб кирага чиқишларини, чиқимлари кўплигини айтиб ўзини оқлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда вилоятимизда йўловчи транспорт тизими ўта ривожланиб кетди. Керакли манзилга борадиган автомашинани узоқ кутмайсиз, бирин-кетин тизилиб туришади. Хуллас, пулингиз бўлса истаган жойингизга бир зумда етказишади. Лекин афсуски, негадир оқшом туша бошлаши билан шаҳар ичида қатнайдиган йўналишдаги "Дамас" ҳайдовчилари йўлкира нархини ошириб олишади. Кундузи 500 сўмлик йўл кира нархи ҳеч кимни оғринтирмайди. Аммо кеч кирганда йўл ҳақи 1000 сўм, баъзи йўналишларда эса 1500 сўм бўлиб қолади. Нима, шаҳарда кеч кирганда йўллар узайиб кетадими ёки ёнилғи нархи икки баробар қимматлашадими? Бундай мантиқсиз ва асоссиз равишда йўл кира ҳақи оширилишини ким назорат қилади?

Қиш фасли яқинлашиб, бирпасда кун ботиб қоляпти. Тушдан сўнг мактабга қатнайдиган ўқувчилар уйга қайтиш учун қийналишлари табиий. Чунки аксарият "дамас"чилар болаларнинг машинага чиқаришни истамайдилар ва қўл кўтарган болаларга тўхтамай ўтиб кетишади. Кечки совуқда изиллаб машина кутган болалар турли касалликка чалиниб қолишлари мумкинлигини умуман, хаёлига келтирмайдилар. Ўша болаларни ўз фарзандлари ўрнига қўйиб кўриганларида эди балки уларни йўлда қолдириб кетмас эдилар.

Тўғри, ўқувчиларни дарсга бориш ва дарсдан қайтиш вақтларида йўналишдаги таксилар олиб кетишлари мажбурийлиги ҳақида қарор чиқарилган. Аммо бу қарорга ҳамма ҳайдовчилар ҳам амал қиляпти деб бўлмайди. Аслида бундай қарор чиқарилмаса ҳам инсофли ҳайдовчи болаларни ўйлаб, уларга ҳиммат кўрсатиши лозим. Минг афсуски, йўл кира ҳақини асоссиз ошириб оладиган ҳайдовчилардан бундай ҳимматни кутиш ноўрин.

Фикримча, йўл ҳақи нархини ошириб, аҳолининг эътирозига сабаб бўладиган ва уларга қийинчилик туғдирадиган бундай ҳайдовчиларга нисбатан кескин чора кўрилиши лозим. Бошқа соҳаларда бўлгани каби мазур масалада тегишли идоралар томонидан "ишонч телефони" жорий этилса фойдадан холи бўлмасди. Балки ана шунда кеч кириши билан "йўллар узайиши" ва "ёнилғи қимматлашиши"га чек қўйилармиди.

Фарзандларини йўлкира бериб бирини мактабга, бирини коллежга юбораётган ота-оналарга ҳам ёрдам бўларди.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА, ўқитувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди