Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№47 дан: 20.11.2014

Сирли олам

ОЛТИН ХОНИМ - ЎЗГА САЙЁРАЛИК РОБОТМИ?

Шимолий Урал тоғларининг қоқ марказида Мань пупу нер текислиги деб аталувчи сирли жой бор. Маҳаллий манси халқи бу ерни "Маъбудлар тоғи" деб атайди. Бу ном бежизга қўйилмаган. Чунки бу ерда еттита баланд тош ҳайкал бор. Қадимги манси афсонасида айтилишича, бу ҳайкаллар етти нафар улкан паҳлавонларга тегишли бўлиб, улар вогуллар деб аталувчи халқ билан жанг қилишга кетаётиб тошга айланиб қолишган.

Урал тизмасидан ғарбда жойлашган Койп тоғи томонга қаралса, қўрқинчли қиёфага эга аёл тасвири намоён бўлади. Айтишларича, у Шимол халқларининг маъбуди бўлган Олтин хонимни ҳақоратлагани учун жазоланган шаман аёл эмиш. Афсоналарга кўра, Олтин хоним Урал тоғи орқали ўтаётганида, ўзини тоғларнинг ҳукмдори деб билган шаман аёл унинг йўлини тўсади. Олтин хоним бор овози билан қичқирганида, атрофдаги барча жонзот ҳалок бўлади, шаман эса ерга йиқилади ва тошга айланиб қолади.

Олтин хоним ҳақидаги илк битиклар 1538 йилги Новгород солномасида учрайди. Солномада Стефан Пермский исмли миссионернинг фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. У қадимги саждагоҳлар ўрнига черковлар қуриш билан шуғулланади. Солномада у илгари ҳайвонлар, дарахтлар, олов ва Олтин хонимга сиғинганларни хриситианликка даъват қилгани битилган.

Манси халқида бу маъбуд қандай пайдо бўлган? Аксарият олимлар у Сорни-эква маъбуди эканлигини айтишади. Манси тилидан таржима қилинганда, бу исм "олтин аёл" маъносини билдиради.

Уфолог Станислав Ермаковнинг фикрича, Олтин хоним - ўзга сайёраликларнинг роботи. У бу робот ўзга сайёраликлар томонидан ташлаб кетилган деб ҳисоблайди.

Уралда яшовчи буғубоқарлар атрофи ўрмон билан ўралган Манья-Тумп тоғи яқинига боришмайди. "У ерга бориш мумкин эмас. Борган инсон ҳалок бўлади. Ота-боболаримиз у ерда Олтин хоним яшашини айтишган. У қичқирганда барча жонзот ҳалок бўлади" дейишади улар.

Манья-Тумп ва Койп тоғлари орасида яна бир жой бор. Бу Отортен тоғи бўлиб, Уралнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади. 1959 йилда Урал политехника институтининг моҳир чанғичилари бу ерда ҳалок бўлишган. Уларни қидиришга чиққан қутқарувчилар йиртилиб кетган чайла ва қорда ётган жасадларга дуч келишган. Ҳалок бўлганларнинг барчасининг юзларида даҳшат ифодаси қотиб қолганди.

Фожиа сабабини ўрганган комиссия аъзолари бундай даҳшатли ўлимга ўта кучли инфратовуш сабаб бўлган деган хулосага келишган. Бундай ўлдирувчи инфратовушни ким чиқариши мумкин? Балки Станислав Ермаков айтган роботдир?

Бу саволга Торир Хунд исмли сайёҳнинг кундалигидан жавоб топиш мумкин. У шундай деб ёзади: "Биз мудраб ётган ўрмон бағридаги ибодатхонага етиб келдик. Дарвозадан ошиб ўтдик. Карли ҳам шундай қилди. Ичкарида олтин кўп экан. Кейин эса улкан ҳайкални кўрдик. Олтин қопланган бу ҳайкалнинг бўйнида катта тилла занжир бор эди. Карли занжирни узиб олди.

Аммо бойликларни олиб кетолмадик. Ибодатхонани қўриқловчилар келиб қолишгач, қочишга мажбур бўлдик. Улкан тилла ҳайкал ва унинг атрофидаги барча бойликлар қолиб кетди".

Бу тилла ҳайкал ҳозир қаердалигини ҳеч ким билмайди. Олтин хоним яширилган жойни инсон оёғи етиши қийин бўлган Об дарёсининг қуйи қисмида, Иртишнинг юқорисида ёки Путоран дарасида деб тахмин қилишади.

ЖАВОҲИРБЕК тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди