Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 27.11.2014

Намунали маҳаллаларимиз

МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАР ВАТАН

"Маҳалла - мўъжаз Ватан". Маҳалла ҳар бир юртдошимиз учун мўътабар маскандир. Аслида бу муқаддас даргоҳ эзгу қадриятлар, қадим урф-одат ва анъаналар масканидир.

Бугун маҳалла ҳаётида, унинг ҳар жиҳатдан юксалишида опа-сингилларимизнинг ҳам ўзига яраша мавқеи, ўрни бор. Айниқса, маҳаллага етакчилик қилиб, фидойилик билан меҳнат қилаётган аёлларимиз борки, уларнинг олиб бораётган ибратли ишларига фақат тасанно айтиш мумкин.

Ана шундай етакчи аёлларимиздан бири Асака шаҳридаги "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойдонахон Тожибоевадир. Унинг фаоллиги, саъй-ҳаракати билан маҳаллада турли йўналишларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, маҳаллада "Нуроний"жамоатчилик Кенгаши бўлими фаолияти, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги ҳамда ободончилик ишлари жуда яхши йўлга қўйилган.

Маҳалла фахрийлари, фаоллари иштирокида ҳар ойда долзарб масалалар муҳокамасига бағишланиб давра суҳбати ўтказилади. Йиғилишга Асака туман ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлар, ҳудуддаги 25-умумтаълим мактаби мутасаддилари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, ота-оналар таклиф этилади. Ҳамкорликда ўтадиган бу каби давра суҳбатлари маълум бир масалани муҳокама этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишда қўл келмоқда. Чунончи туман ва шаҳар ҳокимлари кўмагида 2865 нафар аҳоли яшаётган Бўстон, Гулистон, Тароват кўчалари юз фоиз газлаштирилди, ичимлик суви билан таъминланди, зарур жойларда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Биргина жорий йилда тадбиркорлар Илҳомжон Зулунов ва Сойибжон Қўчқоровлар етакчилигидаги корхоналарга 22 нафар йигит-қиз доимий ишга жойлашди. Бундан ташқари, фаол, ижодкор ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Нурафшон" маҳалласида барча йўналишлар бўйича кўрсаткичларнинг яхшилиги маҳалла отинойиси Раънохон Алиева, котиб Мунисхон Иминова, маслаҳатчи Лолахон Эгамбердиева, посбон Баҳромжон Саидов ҳамда маҳалла фаоллари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ҳамда амалий ишларнинг намунасидир.

Маҳалла раиси Ойдонахон Тожибоева ҳар бир ишда уларга намуна. Хусусан, "Соғлом бола йили"га бағишланиб ўтказилган "Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи" мусобақасида у турмуш ўртоғи Авазбек Ҳамдамов, ўғиллари Ҳумоюн ва Ҳожиакбар Нўъмоновлар билан бирга иштирок этиб, вилоятда фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

Хуллас, Ойдонахон меҳрли она, спортсевар аёл, ташаббускор ва талабчан раҳбар сифатида ўз зиммасидаги ишларни бекаму кўст адо этиб, маҳалла аҳли, эл ишончини оқлаётган раисадир. Ана шундай фидойи инсон етакчилик қилаётган "Нурафшон" маҳалласи янада юксалишига асло шубҳа йўқ.

Жаҳонгир ХОЛИҚОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди