Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 27.11.2014

Иқтидор

ЛИБОСЛАРДА АКС ЭТГАН ИСТЕЪДОД

Халқимизда, бола бошидан, деган ибратли нақл бор. Юрагида истеъдоднинг учқуни бўлсагина, у ўз соҳибини катта мақсадлар сари йўллайди. Қадим анъаналаримизни ўзида мужассам этган миллий матоларимиздан замонавий руҳда бетакрор либослар яратаётган Гулсора Маъмирова ҳам ўз мақсади сари дадил қадам ташлаётган қизлардан бири. 1999 йил Олтинкўл тумани, Олтинкўл қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида оддийгина ишчи оиласида дунёга келган қизалоқ болалигиданоқ қўғирчоғига турли матолардан бежирим кўйлакчалар тикиб, онасига, ўртоқларига кўрсатиб, уларнинг мақтовидан болаларча таассурот олганида, бу иштиёқ бир кун келиб аниқ мақсадга айланишини ҳеч ким ўйламаган бўлса керак. Бугун Гулсора Олтинкўл агроиқтисодиёт коллежининг 1-босқич талабаси бўлишига қарамай, ўзининг миллийлик акс этган замонавий услубдаги либослар тўпламини кенг оммага тақдим этишга улгургани қувончли ҳол.

Гулсорахон ўзи таълим олаётган коллежнинг маънавий-маърифий ишларида ҳам фаол иштирок этиш билан бирга ўқув даргоҳидаги иқтидорли ўқувчи ёшлардан тузилган "Олтинкўл иқтидорлари" жамоаси аъзоси, жамоанинг "Ғоякор талаба" гуруҳи сардори. Шунингдек, дарсдан бўш вақтларида дизайнерлик йўналишида фаолият олиб боради. Миллий либосларимизни замонавий кўринишда уйғунлаштириб, миллийлигимизни янада оширишга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу ўринда ёш дизайнернинг "Водий сайқали" номли миллий либослар тўпламини яратганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Гулсора Маъмирова бир қатор кўрик-танловларда маҳоратини чархлаб, бу соҳада изланишдан тўхтамай, билим ва кўникмаларини ошириб бормоқда. Хусусан, 2013 йили туманда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Либосларда қадриятлар акси" кўрик-танловида 1-ўринни, "Расмларда Ватан мадҳи" танловида 1-ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган. 2013 йил июнь ойида Андижон шаҳрида "Камолот" ЁИҲ томонидан "Биз - буюк юрт фарзандларимиз" фестивали доирасида ўтказилган тарғибот лойиҳасида фаол иштирок этганлиги учун диплом билан тақдирланган.

2014 йил апрелида туманда мактаблар ўртасида ўтказилган "Асл либослар" кўрик-танловида 1-ўринни эгаллаганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Санъатни севган инсон ҳар нарсадан гўзаллик яратишга интилади. Ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан миллий матоларимизга ажиб маъно, сирли мазмунни уйғунлаштириб, замонавий либослар яратаётган бу ҳунарманд қиздаги интилишни яхши англаган устози Гулшаной Азимова уни ўзига ёрдамчи қилиб олди. Бундан кўзлаган мақсади эса Гулсорани яна-да янги марралар, юқори мақсадлар сари йўналтириш эди. Ёш дизайнернинг миллий атлас, адрас, сатин матоларидан тикилган чопонларнинг замонавий кўринишларини ўзида акс эттирган "Водий сайқали" миллий либослар тўплами ана шу фестивал натижаси бўлди. Устозларининг кўмаги билан Гулсорахон коллежда ҳам, ўз ишида ҳам ютуқларга эришиб, тенгдошларига ибрат бўлиб келмоқда. Интилганга толе ёр, деб бежиз айтишмайди. Ўз мақсади йўлида тинмай изланиб, юқори чўққиларга интилаётган бу қизга биз ҳам омад тилаймиз.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди