Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 25.12.2014

Орамиздаги аёллар

ИЗЛАНИШ ВА МЕҲНАТ САМАРАСИ

Орамизда шундай аёллар борки, улар ёш авлодга таълим-тарбия беришни ҳаёти мазмунига айлантириб, ундан чинакам бахт топганлар. Қаҳрамонимиз Дилобархон Аҳмедова ҳам жонкуяр муаллим, талабчан устоз, изланувчан педагоглардан биридир.

Ишчи оиласида дунёга келиб, ҳаёт, инсон қадрини меҳр ва меҳнат қучоғида ҳис қилиб улғайган қаҳрамонимиз ҳали мактаб ўқувчиси бўлган кезларидаёқ хорижий тилларни ўрганишга астойдил ҳаракат қилди. Ота-онасининг, чет тили ўқитувчилари Сотволди Йўлчибоев, Омаджон Турдиевларнинг қўллаб-қувватлашлари билан ҳаётдаги ўз мақсад йўлини белгилади. Уларнинг рағбати ва ўзининг тинимсиз ўқиб-ўрганганлари самараси ўлароқ, Андижон давлат тиллар педагогика олийгоҳининг немис-инглиз тили филологияси факультетига ўқишга кирди. Ўқиш жараёнида ўзининг тиришқоқлиги, изланувчан ва ташкилотчилиги билан ўқитувчиларининг эътиборини қозонди. Шунинг учун ҳам ўқишни тамомлагач, олийгоҳ раҳбарияти уни ушбу ўқув даргоҳида ишга олиб қолди.

Фаолиятини катта даргоҳда бошлаган Дилобар Аҳмедова устозлари қаторида масъулиятли касбнинг сир-синоатларини мукаммал ўрганишга, таълим жараёнинг машаққатларини талабчанлик ва ирода билан енгишга ҳаракат қилди. Кейинроқ педагоглик фаолиятини Олтинкўл туманидаги 27-ихтисослашган мактаб-интернати ҳамда 20-ихтисослашган мактаб-интернатида давом эттирди. Ўқувчиларга таълим бериш жараёнида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш, хорижий тилларни ўргатишда қулай ва осон усулларни қўллаш самарали натижа беришини яхши англаган жонкуяр муаллима бу борада услубий қўлланмалар яратиб, ўқувчиларга тақдим этди. Унинг "Happy English" ("Янги аср авлоди" нашриёти, 2013 йил) қўлланмаси ҳамда инглиз тилидан матнлар тўплами, айниқса, тил ўрганишдаги қулайлиги билан ажралиб туради.

Ҳозирда Дилобархон Аҳмедова Олтинкўлдаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бериш билан бир қаторда мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ҳам самарали ишлар олиб бормоқда. Самарали фаолият билан ҳамкасблари, жамоадошлари ўртасида ҳурмат қозониб ишлаётган Дилобархон опа бугун туман марказида Тиллар ўргатиш марказини ташкил этди. Бу эса чет тилини ўрганишга иштиёқманд туман ёшлари олисга бориб юрмай, шу ернинг ўзидаёқ инглиз тилидан сабоқ олишлари учун имкон беради. Ўз ишининг фидойиси бўлган тиниб-тинчимас муаллима айни вақтда инглиз тилини бошланғич ўрганувчилар учун "Easy English" ("Осон инглиз тили") деб номланган қўлланма устида ишлаяпти.

Жамиятда ўз ўрнини топган Дилобар Аҳмедова оилада ҳам бахтли бека, севимли ёр, меҳрибон она. Турмуш ўртоғи Ҳабибилло ака уни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туради. Ўғиллари Умиджон ва Сайдилло ҳам оналари каби чет тилларини мукаммал эгаллашга астойдил бел боғлаганлар. Кичик ўғли Сайдилло 6-синф ўқувчиси бўлишига қарамай, инглиз тили бўйича туман ва вилоятда ўтказилган "Билимдонлар беллашувида" иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганда, Дилобар опа севинч кўз ёшларини яширолмади.

Ҳалол меҳнат қилиб, эл корига яраган инсоннинг меҳнатлари қадр топаётган юртда яшаяпмиз. Дилобар Аҳмедованинг ҳам меҳнатлари давлатимиз томонидан юқори баҳоланиб, "Дўстлик" ордени соҳибаси бўлганлиги фикримизнинг яққол исботидир.

- Касбим - менинг фахрим. Ўқувчилар билан ишлашда уларнинг фанимга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш учун янги ғоя ва замонавий педтехнологиялардан фойдаланаман. Ҳар бир мавзуга янгича ёндашишга ҳаракат қиламан, - дейди муаллима.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди