Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 25.12.2014

ЖАРАЁН

САЙЛОВЛАР ВИЛОЯТИМИЗДА ЮҚОРИ САВИЯДА ВА УЮШҚОҚЛИК БИЛАН БЎЛИБ ЎТДИ

21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларга ўтказилган сайловлар вилоятимизда ташкил этилган 457 та сайлов округи ҳамда 752 та сайлов участкаларининг барчасида юқори савияда, уюшқоқлик билан ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Сайловларнинг юқори савияда ўтишини таъминлаш учун барча сайлов округ ҳамда сайлов участкаларида зарур шароитлар яратилди. Бўлиб ўтган сайловларда 1 миллион 923 минг 744 нафар андижонлик сайловчилар иштирок этди. Уларнинг 55 минг 700 нафари сайловларда биринчи бор қатнашган ёшлар бўлди. Яна эътиборлиси, ўша куни ўзининг 18 ёшни нишонлаган 160 нафардан зиёд йигит-қизлар ҳам сайловларда фаол иштирок этди.

Олтинкўл туманидаги 35-умумтаълим мактабида ташкил этилган 8-Кўмакай сайлов округи ва округ ҳудудидаги 14 та сайлов участкаларида ҳам сайловлар юқори савияда, қонунлар доирасида бўлиб ўтди.

- Сайлов округимиздаги барча сайлов участкаларида сайловларни юқори савияда ўтказиш, сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун барча шароитлар яратилди, - дейди 8-Кўмакай сайлов округи раиси Мавлудахон Каримова. - Ҳудудимизда 36700 нафар сайловчи рўйҳатга олинган. Сайловчиларнинг 897 нафари сайловларда биринчи бор овоз бераётган ёшлардир. Одамларимизда сайловларга қизиқиш катта бўлди, энг муҳими, сайловлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, жамиятимизда демократик тамойилларнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини чуқур англадилар. Шу боис ҳам, сайловларда фаол қатнашдилар.

Дарҳақиқат, мазкур сайлов округидаги 114-сайлов участкасида ҳам сайловчилар учун зарур барча шароитлар яратилди. Ўша куни сайловга ташриф буюрган айрим юртдошларимизнинг сайловлар хусусидаги фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида улар билан суҳбатда бўлдик:

- Ёшим саксондан ошди, аввалги кўплаб сайловларда қатнашганман, - дейди "Тегирмонбоши" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Қобулжон ота Саттаров. - Очиғини айтишим керак, бу йилги сайловлар кўп жиҳатлари билан аввалгиларидан фарқ қилди. Барча ишлар жуда чиройли ташкил этилган. Келдим, ортиқча кутмадим, рўйхат бўйича сайлов блютенларини беришди. Сайлов кабинасига кириб, номзодларга овоз бердим.

Шукрки, юртимиз тинч. Барча ишларимиз чиройли, ҳавас қилса арзийдиган даражада ўтяпти. Юртимизда инсонларга, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга эътибор жуда юқори. Мана Президентимиз келгуси йилни "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилганлиги, айниқса, биз кексаларни беҳад қувонтирди.

- Мен ёш педагогман, - дейди сайловчи Олтиной Жўрахонова. - Юртимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан чексиз фахрланаман. Биз ёшларнинг етук инсон бўлиб камол топишимиз учун шунчалик кенг имкониятлар яратиб берилганки, бундан, шундай бағрикенг юртда яшаётганлигимиздан фахрланмаслик мумкин эмас. Юрти-мизнинг бахтиёр ёшларидан бири сифатида шахсан мен сайловларда юртимиз равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қиладиган муносиб номзодларга овоз бердим.

- Мен Қўрғонтепа тадбиркорлик ва бизнес касб-ҳунар коллежида ташкил этилган 543-сайлов участкасида ўзим муносиб деб билган номзодлар учун озоз бердим, - дейди Андижон давлат университети 4-босқич талабаси, оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони Шодилбек Эргашев. - Сайловларда ёшларнинг фаол иштирок этаётганлиги бежиз эмас, албатта. Чунки юртимизда демократик тамойилларнинг шаклланишида, унинг тараққиётида бўлиб ўтган сайловлар муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, сайланиб, мамлакатимиз парламентида фаолият кўрсатадиган депутатларимиз келгусида биз ёшларни қўллаб-қувватлашга, спортимизни янада юксалтиришга хизмат қиладиган янги-янги қонунлар ишлаб чиқишларига, юртимиз равнақи учун хизмат қилишларига ишонаман.

Умуман, вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида сайловлар юқори савияда бўлиб ўтди, андижонликлар эса сайловларда уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди