Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

Маслаҳатчилар ҳаётидан

МАҲАЛЛАДОШЛАРИМНИНГ ҚУВОНЧУ ТАШВИШЛАРИГА ШЕРИКМАН,

- дейди маслаҳатчи Замирахон опа Абдуллаева.

Ўз касбини чин дилдан севган инсон унинг барча машаққатларига елка тутиб яшашдан завқ олади. Атрофидагиларга керак эканини ҳис этиб, яна-да ёниб ишлашга ҳаракат қилаверади. Ана шундай фидойи, фаол аёллардан бири Андижон шаҳридаги "Ҳамид Қодиров" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Замирахон опа Абдуллаевадир.

Узоқ йиллар таълим тизимида самарали фаолият юритган Замирахон опа бугун маслаҳатчи сифатида маҳалладошлари қувончу ташвишларига шерик бўлиб яшамоқда. 1975 йили Андижон давлат тиллар педагогика олийгоҳини тамомлаган Замирахон Абдуллаева фаолияти давомида турли вазифаларда сидқидилдан меҳнат қилди. 2011 йилдан бошлаб эса маслаҳатчи бўлиб фаолият юритмоқда.

- Маҳалламизда уч ярим мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, - дейди Замирахон опа. - Уларнинг 1580 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳар бирининг юрагига йўл топишга, зарур бўлганда, уларга кўмак беришга ҳаракат қиламан. Маҳалладошларимнинг барчасини ўз оилам аъзоларидек қадрлайман. Қай бирига моддий кўмак керак, қай бирини иш билан таъминлаш, кимга руҳий мадад керак - барчасини имкон қадар маҳалла раиси ҳамда фаоллар билан биргаликда ҳал этишга интиламиз.

Дарҳақиқат, маҳалладаги 472 та хонадон, 690 та оилада бўлиб ўтадиган тўй-тўркин, маърака ва бошқа турли тадбирлар маҳалла билан ҳамжиҳатликда ўтказилади. Маросимларни камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказишда дастурхончилар, отинойилар маслаҳатчига доимий елкадош. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан тўй ва бошқа йиғинлар ихчам ва камчиқим қилиб ўтказилмоқда, исрофгарчиликларнинг олди олинмоқда.

Маҳалладаги яраштирув комиссиясининг фаолияти ҳам мақтовга арзигулик. Биргина ўтган йилда маҳаллада турли сабаблар билан бузилган оилалар тикланди.

- Фаолиятимизни саломатлик, оилага кириш, таълим-тарбия, жиноятчилик профилактикаси ҳамда бандлик каби йўналишлар асосида ташкил этганмиз, - дейди Замира опа фикрларини давом эттириб. - Саломатлик сектори бўйича 1-оилавий поликлиника, таълим-тарбия сектори бўйича таълим муассасалари, жиноятчилик сектори бўйича ички ишлар бўлими ҳудуд профилактика нозири Акмалжон Ҳамроқулов билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Замирахон опанинг бу борадаги иш тажрибасини ўрганиш бўйича қатор шаҳар, вилоят миқиёсида семинарлар ўтказилганлиги, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Ильмира Баситхонованинг маҳаллага келиб, Замирахон опанинг фаолияти билан яқиндан танишганлигининг ўзиёқ маҳалладаги ишлар намунали ташкил этилганлигига ёрқин бир мисолдир.

Бугун маҳаллага борсангиз кўчаларнинг ободлиги, саришталиги баҳри дилингизни очади. Одамларининг очиқ чеҳралари кўнгилни яшнатади. Буларнинг бари маҳалла аҳлининг, фаолларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигидандир.

Оила маҳалланинг, маҳалла эса Ватаннинг бир негизи. Аёл эса шу пойдеворнинг мустаҳкамлигини сақлаб турувчи хилқатдир. Оиласида бахт топган аёлгина жамият ишига ҳам арзирли ҳисса қўша олади. Шу маънода Замирахон опа ҳам оиласида бахт топа олган аёллардан биридир. У турмуш ўртоғи билан уч нафар фарзандни камолга етказиб, элга қўшганидан фахр туяди. Набираларининг "бувижон" дея талпинганларидан завқланиб, ишдаги чарчоқларини унутади. Бу аёлнинг очиқ чеҳраси, атрофидагиларга дўстона муносабати ҳавасингизни келтиради.

Зеро, инсон ҳар нарсадан гўзаллик ва ҳикмат топа олса, у меҳр ва ҳурматнинг чўққисига кўтарилаверади. Замирахон опа ҳам ана шундай меҳр ва ҳурмат топган замондошларимиздан биридир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди