Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

ЯНГИ ЛОЙИҲА ТАҚДИМОТИ

Андижон шаҳридаги Аёллар маслаҳат марказида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" лойиҳаси тақдимоти доирасида "Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва фуқароларнинг тиббий маданиятини янада оширишнинг долзарб масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, адлия, соғлиқни сақлаш бошқармалари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, "Меҳримиз Сизга" аёллар маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимизда халқимиз соғлигини сақлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар соғлигини муҳофаза қилиш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар хусусида кенг маълумотлар берилди.

- Мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги долзарб масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари роли ва иштирокини кенгайтириш ҳамда давлат ташкилотлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган, - дейди "Меҳримиз Сизга" аёллар маркази директори Холидахон Мирзараҳимова. - Қолаверса, лойиҳа доирасида олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишлари шубҳасиз, фуқароларнинг тиббий маданиятини, саводхонлигини юксалтиришга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенгроқ шакллантиришга хизмат қилади.

Давра суҳбатида мутахассислар томонидан қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ва ана шу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди