Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

Кексалар - фахримиз

ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАРИШТАЛАРИ

Халқимизда "Қариси бор уйнинг - париси бор" деган гап бежиз айтилмайди. Қай хонадонда пиру бадавлат онахон ва отахонларимиз бор экан, демак, у уйнинг ризқи ва мартабаси улуғдир. Уйимизни нурга тўлдирган, қўллари доимо дуода бўлган нуронийларимиз туфайли ҳаётимиз файзлидир. Улар сабаб инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталари мустаҳкам бўлиб боради.

Пахтаобод туманининг сўлим Пушмон қишлоғида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Эъзозхон ая Турдиева ҳам ана шундай пиру бадавлат онахонларимиздан. Раҳматли турмуш ўртоғи Қўчқарбой ота Турдиев билан беш ўғил ва тўрт қизни вояга етказди. Бу йил саксон тўрт ёшни қарши олган Эъзозхон аянинг ўттиз бир невара, ўттиз етти евара ва бир чевараси бор. Тўрт нафар ўғли деҳқончилик билан шуғулланади. Яна бир ўғли эса ҳунарманд-кулол. Тумандаги турли миллий ҳунармандчилик асосида нақшинкор иморатларни қуришда унинг алоҳида хизматлари бор. Онахоннинг набираси Бекзод Турдиев ҳозирда Камоллиддин Бекзод номидаги рассомчилик ва дизайн институтида таҳсил олмоқда. Турли хил кўрик-танловларда иштирок этиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Эъзозхон ая ҳам бу набирасига ўзгача меҳр билан қарайди.

- Бугун юртимиз тинч, эмин-эркин яшаб, фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз, - дейди онахон. - Бундай дориломон кунларга фақат шукрона келтириш керак. Бугунги кунни кечаги кун билан асло солиштириб бўйлмайди. Эсимда уруш йилларида айни ўспирин қиз эдим. Очарчилик, қаҳатчилик билан вояга етдик. Кунимиз оғир меҳнат қилиш билан ўтарди. Турмуш ўртоғим ҳам урушга бориб яраланиб қайтган. Бундай кунлар ҳеч бир халқнинг бошига тушмасин фарзандларимиз бахтли ҳаёт кечиришсин, дейман.

Эъзозхон ая қўлини дуога очиб, ҳамма фарзандларига, ёшларга мана шундай эзгу тилакларни билдирди.

Тили ва қалби шукроналикда, қўли эса дуода бўлган Эъзозхон ая каби мўътабар онахонларимизнинг умрлари узоқ бўлсин. Хонадонларимиз фариштаси бўлган нуронийларимиз ҳаётимизга кўрк бўлиб, яна кўп йиллар халқимиз ардоғида яшасинлар.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди