Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

Муносабат

МУОМАЛА МАДАНИЯТИДАН БЕХАБАР ЙИГИТЛАР

Одатдаги кунларнинг бири. Яқин дўстим билан учрашмоқчи эдик. Айтилган жойга эртароқ келибман. Ўтган-кетганни кузатиб йўл четидаги ўриндиқда ўтириб турдим. Бу ердан бироз нарида анчадан буён бир-бири билан келиша олмаётган икки йигитнинг баҳси эътиборимни тортди.

Кўринишидан ҳавасга арзирли йигитлар барчанинг олдида бир-бирини беҳурмат қилаётганига чидаб бўлмасди. Ҳатто улар ёнларида онаси тенги аёлларнинг борлигини ҳам эътиборга олмай, уятли сўзлар айтишларидан атрофдагилар ҳижолатда эди.

Ҳадеганда уларнинг айтишуви тугайвермагач, чидаб туролмадим ва ёнларига бориб иккисини тартибга чақирмоқчи бўлдим. Уларга ҳеч бўлмаганда кексаларнинг олдида ҳурмат сақлашларини тушунтиришга уриндим. Бироқ... улар мени ҳам силтаб ташлашди. Уларга ақл ўргатмаслигимни "илтимос" қилишди. Шунда ҳадис илмининг донишманди Имом ал-Бухорийнинг "Ал жомиъ ас-саҳиҳ" китобидан олинган бир ҳадис ёдимга тушди: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Одамлар қиладиган гуноҳи азимлардан бири ота-онасини ҳақорат қилмоқдир!" Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, одам ўз ота-онасини қандай ҳақорат қилади?" деб сўрадилар. "Бировнинг ота-онасини сўккан одам ўз ота-онасини ҳақорат қилган бўлур", деб жавоб қайтардилар пайғамбаримиз".

Қадди-қоматлари келишган, ораста кийинган бу йигитлар ҳамманинг кайфиятини хира қилди. Улар куракда турмайдиган гаплар билан бир-бирларини "сийлаётганларида", ёнларида турган онахонларнинг ҳам ҳурматларини билмаганликларини, бу ишлари билан уларни ҳам ҳақорат қилганликларини ўзлари ҳеч қачон тушунмасалар керак.

Жамоат жойларда айрим йигитларимиз муомала маданиятига амал қилмаётганликлари, айниқса, уларнинг ўзаро ҳазилида ҳам ноўрин ва бемаза гаплар кўпайиб бораётганлиги, атрофларида қиз-аёлларнинг борлигидан ҳам андиша қилмаётганликлари барчани жиддий ташвишга солиши керак. Чунки улар сизу бизнинг фарзандимиз, укамиз ёки маҳалладошларимиздир.

Муомала маданиятини билмай, бир-бирини обдон сўкаётган ёхуд хушмуомалаликдан анчагина йироқдаги айрим йигитларга одоб чегарасини эслатиб қўйишга келганда эса улар бу ҳақда эшитишни ҳам истамайдилар. Бу уларнинг билимсизлиги, яхши тарбия кўрмаганлигини англатади.

Аслида сўз - инсон кўрки. Чиройли суҳбат нафақат ташқи гўзалликдан, балки чиройли тарбиядан ҳам дарак беришини унутмайлик.

Умаржон АБДУЛЛАЕВ, Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди