Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

Бадиа

ХОТИРАЛАР ФАСЛИ

Ташқарида совуқ. Қишнинг изғирини табиатни тобора ҳолсизлантириб, қимирлаганки жонни иссиқроқ жойга қочмоққа ундайди. Дарахтлар яланғоч... замин бағри аёздан дир-дир титрайди. Атрофда алланечук сукунат, қучоғида ғир-ғир эсаётган шамолни эркалаётган табиат эса қандайдир маҳзун куй чалаётгандай...

Қорнинг соғинчи юракларни орзиқтириб юборади. Ва ниҳоят, узоқ кутилган қор парчалари заминни осмон унига кўмиб ташлади. Оппоқ қор ёғяпти... бирам майин, бирам беғубор, бирам юмшоқ... Унда оқ орзуларнинг сурати бор, унда оппоқ хотираларнинг акси бор. Эндигина замин бағрини қоплаган тиниқ қорнинг қадамларим остида топталишини истамай-истамай астагина одимлайман. Назаримда, оёқларим тагида эзилаётган оппоқ парнинг инграётганини эшитгандай бўламан. У гўё "мени эҳтиёт қил" деяётгандай. Қўлларимга эндигина учиб тушган қор парчаларини оламан. Улар билан хаёлан суҳбатлашаман. Юрак сирларини очиб, улар билан диллашаман. У эса беқарор, кўнглимни жимгина тинглайди-да, аста эриб кетади кафтимда.

Ана, таниш йўлак. Табиатнинг айни дамдаги ҳолати ҳам жуда таниш. Ёғаётган қор эса мудроқ хотираларни уйғотиб юборади. Қалбнинг ҳеч кимсага очилмаган, фақат иккимизга аён сирларигина ёғаётган қорга ҳамоҳанг исён кўтаради. Ўйноқлаб тушаётган қор парчаларига тенгма-тенг, қорга озор бермасликка уриниб, қадам босаман. Аммо... уддалай олмайман. Беихтиёр озор бераман унга. Қизиқ, бу ҳолат ҳам жуда таниш. Гоҳида ўз яқинларимизнинг кўнглини беихтиёр, истаб-истамай оғритиб қўямиз-у, кейин бу дил хираликдан қийналиб юрамиз.

Ёғаётган қорга юзларимни босаман. У кўнгилнинг армон деган чўғини эритиб юборадигандай, таскин топаман ундан. Атрофда бир-бирини қувалаб, қорбўрон ўйнаётган болакайларга ҳавас билан қарайман. Умрнинг ўтишини қаранг, кечагина улар каби бола эдик, бугун эса аллақачон ҳаёт ҳукмига бош эгган инсонлармиз. Энди болаликни фақатгина уларнинг нигоҳларидагина учратамиз. Қор қўйнида қий-чув қилиб ўйнаётган кичкинтойлар хаёлни олис болаликка олиб кетди.

Қишнинг изғиринини писанд этмаган кўнгил бизни хотиралар бағрига мудом чорлайверади...

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди