"ТИЛ БИЛГАН - ЭЛ БИЛАДИ"
Олтинкўл туманидаги 28-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Халқаро она тили кунига бағишланган "Тил билган - эл билади" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Андижон давлат университети ҳамда Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда "Дунё тиллари ва ўзбек тили" мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг мактаб-интернат ўқувчилари томонидан она тили ва она - Ватанга бағишланган шеър, қўшиқлар ва рақслар, турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, китобсевар ўқувчилар тайёрлаган "Она тилим - фахрим, ғурурим" деб номланган китоблар кўргазмаси барчада катта қизиқиш уйғотди.
Якунда АДУ ўқитувчилари томонидан тайёрланган тил ва адабиётга бағишланган илмий, маънавий-маърифий қўлланма ва китоблар мактаб-интернат кутубхонасига совға қилинди.
Д. ЭГАМБЕРДИЕВА.
|