Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 26.02.2015

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ОҚИЛОНА ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Бугун ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди. Электр энергияси нафақат, ҳаётимизда балки мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

У хонадонларимизни чароғон этади, ишлаб чиқариш корхоналарида, фабрика ва заводларда дастгоҳларни ҳаракатга келтиради.

Талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бораётган бир пайтда юртимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда. Бу жараён албатта, ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат ва харажатлар талаб этилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган электр энергияси истеъмоли бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаш, қарздорликни бартараф этиш борасида муаммолар юзага келаётганлиги туфайли электр энергияси таъминотида муаммолар ва узилишлар юзага келмоқда. Бундан ташқари, айрим истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, рухсатсиз икки томонлама уланиб олиш ҳолатлари содир этилмоқда. Бунинг оқибатида вилоятимизда электр энергияси белгиланган миқдордан ортиқча сарфланмоқда, шунингдек, ортиқча кучланиш туфайли мавжуд трансформаторлар ва бошқа электр қурилмалар зўриқиб ишлаши натижасида ишдан чиқмоқда. Бу каби ҳолатлар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда мажбурий чекловлар қўлланилишига олиб келмоқда.

Мутахассисларимиз томонидан юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган зарур ишлар, хусусан, ахоли, истеъмолчилар ўртасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, айрим шахслар томонидан салбий ҳолатлар барибир содир этилмоқда. Шунинг учун ҳам бу борада ҳар бир фуқаро, кенг жамоатчилик биргаликда ҳаракат қилиши керак.

Бундан ташқари, ҳар бир истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни мунтазам тўлаб бориши, электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиши лозим. Айниқса, хонадонларимизда, меҳнат жамоаларида люминицент ва диодли тежамкор лампалардан фойдаланишни йўлга қўйсак, ҳам электр энергиясини тежаймиз, ҳам иқтисодий жиҳатдан фойда кўрамиз. Энг муҳими, бу борада кутилган натижаларга эриша оламиз.

Электр энергиясини тежаб-тергаб, ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини асло унутмайлик.

Жамшидбек САЙГАЗИЕВ,

"Уздавэнергоназороат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими

инспектори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди