Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 26.02.2015

АНДИЖОНДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

Андижонда "Нима қилдик Ватан учун?" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда таниқли ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

З. М. Бобур номли вилоят мусиқали комедия ва драма театрида бўлиб ўтган фестиваль доирасидаги тадбир ва гала-концерт очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, ёшларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирди.

- Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларимизни юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик, келажакка ишонч ва шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган, - дейди Андижон вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ўрмонжон Нурматов. - Бу каби тадбирлар ёшларимизни фаол ва фидойи инсонлар бўлиб улғайишларига хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор туфайли минглаб андижонлик ёшлар ҳам спортда, санъатда, илм-фанда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Республика, халқаро миқиёсидаги фестиваль ва кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, юртимиз шаъни, шуҳратини юксакларга кўтармоқдалар.

Республикамизнинг таниқли санъаткорлари ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Ушбу фестивалда қатнашган ёшларнинг қай бири билан суҳбатлашмайлик, уларнинг нигоҳларида, сўзларидан бахтиёрлик ва қатъиятни, бугунги ҳаётдан мамнунликни, қалблари эса эртанги кунга, Ватан келажагига бўлган ишонч, шу юрт фарзанди эканликларидан фахр-ифтихор туйғуларига тўла эканлигини уқиб олиш мумкин. Ватан тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшаётган ана шундай етук, замонавий билимларни пухта эгаллаган, жисмонан соғлом ва юксак салоҳиятли ёшларимиз вояга етаётганлигидан беҳад қувонамиз.

Шу куни Андижон шаҳридаги вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида Ёшлар маданият ва санъат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Куйла, ёшлигим" танловининг Андижон вилоят босқичи ҳам бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истеъдодли ёш ижрочиларни аниқлаш, уларга ўз иқтидорларини юзага чиқаришларига кенг имкониятлар яратиб бериш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур танловда 32 нафардан ортиқ эстрада санъатига қизиқувчи ёшлар ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. Айниқса, Мухлиса Ботирова, Адҳамжон Ғуломов, Рўзиали Ўринбоев сингари ёшларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Ёш санъаткорлар томонидан ижро этилган истиқлол, она Ватан, дўстлик, ёшликни тараннум этувчи қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди. Энг муносиб иштирокчилар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу фестиваль ёшларни фидойи ва фаол бўлишга, қалбларида она Ватанга муҳаббат, садоқат, истиқлол ғояларига, миллий қадрият ва анъаналаримизга, санъатимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди