Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 26.02.2015

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

ДУОЛАРИ - БАХТНИНГ КАЛИТИ

Ўзининг мазмунли умр йўли, ибратга тўла ҳаёти билан атрофдагиларга намуна бўладиган пиру-бадавлат отахон ва онахонларимизнинг борлиги қалбимизга фахр бағишлайди. Уларнинг борлиги хонадонларимиз файзидир.

Андижон туманининг Гулобод шаҳарчаси, Т. Шерматов маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Ўринбуш момо Абдураҳмонова фарзандлари, набиралари, чеваралари бағрида кексалик гаштини сураётган табаррук онахонларимиздан бири. Момонинг зиёратига келиб кетувчиларининг кети узилмайди. Юз ёшни қаршилаган онахоннинг тетиклигига ҳавасингиз келади. Ҳар бир сўзини дуо безаб тургани кўнглингизни равшан қилади. Табаррук ёшда бўлса-да, келину набира келинларга уй ишларида қўлидан келганча ёрдам беришга ошиқиб туради. Бу ҳақда момонинг набира келини Марҳабохон опа шундай дейди:

- Бувимнинг дам олиб ўтирганини кўрмаймиз. Ўзимиз ҳамма ишни уддалаймиз, дейишимизга қарамай, доимо бирор бир юмушга уннаётган бўладилар. Бувим оиламиз маслаҳатчиси, уларнинг дуолари бизни ҳамиша қўллаб туради.

Ўринбуш момо турмуш ўртоғи, 2-Жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмонжон бобо билан 54 йил бирга яшади. Икки ўғил, бир қизни тарбиялаб, юртга қўшдилар. Бобонинг вафотидан сўнг Ўринбуш момо фарзандларига, набираларига Раҳмонжон бобонинг ҳаёт йўлларини ҳамиша ўрнак қилиб кўрсатиб келди. Машъум уруш очарчиликларини, оғир даврлар қийинчиликларини гапириб берар экан, Ўринбуш момо хотираларга берилиб, кўз ёшларини яширолмайди:

- Биз кўрган қийин кунларни, илоҳим, сизлар сира кўрманглар. Тинчликнинг қадрига етинглар. Бундай замонни биз фақат орзу қилардик, болаларим... Шу кунларга етказганига шукр... - дея тинч ва тўкин ҳаётимизга шукрона келтириб, узоқ дуо қиладилар.

Момонинг фарзандлари, набираю чеваралари йўқлаб келишса, бу хонадон худди тўйхонага айланади. Уч фарзанд, ўн бир набира, 23 чеваранинг жам бўлганидан момонинг боши осмонга етади. Юз билан юзлашса-да, ҳар бирининг исмларини айтишда адашмайди. Уларнинг барчасидан ишини, оиласини хато қилмай сўраб чиқади. Момонинг жонсараклиги, бардамлигини кўриб, беихтиёр дилдан "кўз тегмасин" деган ўй ўтади.

Гулобод шаҳарчаси аҳли онахонни табаррук момо дея қадрлашади. Аслида ҳам Ўринбуш момо каби онахонларимизнинг борлиги биз учун катта давлат. Улар уйларимиз фариштаси, ана шундай нуронийларнинг дуолари сабаб тинчлигимиз барқарор, оилаларимиз мустаҳкам.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди