Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 26.02.2015

ҚАТРА

САРИШТА БЕКА

Бу аёл хали шаҳар уйғонмаган палладаёқ тонгни уйғотади. Одамлар хали ширин уйқу тафтидан воз кечолмай ётган паллада у кўчаларни супуриб-сидиради, замин юзини очади. У бу ишни биров буюргани ёхуд бировдан қўрққани учун қилмайди. Аслида озодалик, тозаликдан завқ олади, орасталикдан кўнгли яшнайди.

Аёл бугун ҳам барвақт турди-да, фарзандлари уйқудан уйғонгунча, то маҳалласининг бошигача кўчаларни супурди, йўл четларига тўкиб ташланган чиқиндини йиғиштириб, махсус челакка олиб бориб ташлади. Хиёлгина сув сепди-да, уйига қайтди. Бу пайтда хали болалари ҳам, турмуш ўртоғи ҳам уйқудан турмаганди. Нонушта тайёрлаб, уларни уйғотди. Барчасини ишга, ўқишга жўнатгач, яна рўзғор юмушларига кўмилди...

Мана шу саришта аёл ўғил уйлаб, келин туширди. Тўйнинг 3-4 кунлик тадбирлари тугагач, эрта тонгда кўчага чиққан аёл ҳайрон бўлди. Маҳалла бошигача кўчанинг тозалиги баҳри дилни очарди...

Нонушта вақти келинига "Раҳмат, қизим! Умрингиздан барака топинг. Бугунги ишингиз сизнинг кўнглингиз тозалигини билдирди. Ер юзини очган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди", деди. Келинчак уялибгина ўрнидан туриб, ташқарига йўналди...

ЗАБАРЖАД.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди