Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 23.04.2015

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхонова иштирокида Балиқчи, Олтинкўл ва Андижон туманларида ўтказилган йиғилишларда хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган йиғилишда мутасадди ташкилотлар, тумандаги касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, маҳалла маслаҳатчилари иштирок этиб, коллеж битирувчилари, хусусан, битирувчи қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги қизларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

- Жорий йилда туманимиздаги 8 та касб-ҳунар коллежини тамомлаётган 2970 нафар ўқувчининг 1554 нафарини қизлар ташкил этади, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гўзалхон Деҳқонова. - Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича зарур барча ишлар олиб борилмоқда. Тузилган уч томонлама шартномалар ижроси, битирувчиларнинг амалиёт ўташ жараёнлари мониторинги олиб борилмоқда.

Шу куни Олтинкўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда "Ораста қизлар" тўгараклари фаолиятини яхшилаш, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган қизларни пухта билим олишлари, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда муомала, кийиниш маданиятини, репродуктив саломатлик ҳақидаги тушунчаларини бойитиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Шунинг-дек, Олтинкўл туман маданият ва истироҳат боғида бошлан-ғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, маҳалла маслаҳатчилари, отинойилар ҳамда фаол аёллар иштирокида бўлиб ўтган суҳбатда маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш мавзуларида сўз юритилди.

- Хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш ҳамда ёшлар тарбиясида фаол ва етакчи аёллар, маҳалла маслаҳатчиларининг роли ниҳоятда катта, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддасхон Султонова. - Айниқса, уларнинг ҳамкорлиги бу борадаги ишларнинг самарали бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам туманимизда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Андижон туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган секторлар фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

- Туманимизда 110 минг нафардан зиёд хотин-қиз истиқомат қилади, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нодирахон Зокирова. - Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, улар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги 77 та маҳалла йиғинларида фаолият олиб бораётган бошланғич хотин-қизлар ташкилоти қошида тузилган секторлар томонидан турли йўналишларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда оилага кириш, бандлик, саломатлик, таълим-тарбия, жиноятчиликнинг олдини олиш секторларида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Ана шу йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхонова томонидан кўрилган масалалар, умуман, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, оилавий бизнес ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бошқа қатор йўналишларда қилиниши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шаҳзода КАРИМОВА,

Ферузахон УМАРОВА,

Фахриддин ПАРПИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди