Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 23.04.2015

"БИЗ - БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ"

Вилоятимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланиб, "Биз - буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидаги марказий ўйингоҳлар, маданият ва истироҳат боғлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларида, шунингдек, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" лойиҳаси бўйича меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларда депутатлар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, спортчилар иштирокида маънавий маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши вакиллари, шунингдек, республикамиз пойтахтидан ташриф буюрган олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткор ва қўшиқчилардан иборат гуруҳлар иштирокида жойларда ўтказилган тадбирлар андижонлик ёшларда катта таассурот қолдирди.

- Ёшларимизни истиқлол ғоялари ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ушбу фестивалнинг аҳамияти катта, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Элёрбек Абдуқодиров. - Асосий мақсадимиз ёш авлодни ватанпарвар, фидоий ва фаол бўлиб камолга етишларини таъминлашдир.

Бундан ташқари, "Депутат ва ёшлар", "Одам савдоси - олам муаммоси" каби лойиҳалар, "Интернет ва ёшлар", "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти", "Президент асарлари билимдонлари" лойиҳалари доирасида ўтказилган семинар-тренинг, интеллектуал ўйинлар ёшларнинг билим ва маънавиятини юксалтиришда, уларнинг фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этди. Айниқса, ёшларнинг турли иллатлар таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этувчи "Гумроҳлар", "Сотқин" фильмлари намойиш этилиши орқали ёшлар диний ақидапарастликнинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлдилар.

Туман ва шаҳарларда ўтаётган фестивалларда "Ҳоким ва ёшлар", "Замонамиз қаҳрамонлари" мавзусида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, меҳнат фахрийлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритган ёшлар билан учрашувлар, ёшлар томонидан тайёрланган қўл буюмлари, либослар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, мусаввирлик асарлари кўргазмалари ташкил этилмоқда. "Нуронийлар эъзозимизда" лойиҳасида фаол ёшлар гуруҳлари томонидан уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй юмушларига кўмаклашилди.

Фестиваль доирасидаги якуний тадбир бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтади. "Мустақиллик фарзандларимиз" деб номланган шоу-дастурида ўзбек эстрадасининг таниқли юлдузлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилади.

Вилоят миқёсида юксак савияда ташкил этилиб, 40 минг нафардан зиёд ёшлар қатнашаётган мазкур фестиваль ёшларнинг кайфиятини, руҳиятини кўтаришга, уларнинг қалбида эртанги кунга умид, шижоат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, миллий ғурур ва ифтихор, ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди