Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 23.04.2015

Шоирни хотирлаб

Баҳор фасли юртимизда уйғониш, янгиланиш ёшариш ва халқимизнинг миллий анъаналари, тўю байрамлари кенг нишонланадиган мавсум.

Бу фаслда узоқ ўлкалардан қайтган турналар ҳам серқуёш ўлкамизга учиб келишди. Шоир дафн этилган қабристон узра бир зумгина айланиб парвоз қилишади. Беозор капалаклар шоирнинг қанотли дўстларини қаршилаб қанот қоқиб қўйишади. Қабрлар тарихни қоплаган алвон-алвон лолақизғалдоқлар ҳам тебраниб саловат айтади.

Ҳа, турналар ҳар баҳор Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилишади. Бундай кезларда бутун борлиқ гўзаллашиб одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат туйғуси янада уйғунлашиб кетади. Ҳар баҳор шоирнинг таваллуд куни анъанавий нишонланиб шеърхонлик кунлари давом этади.

Халқимизнинг суюкли шоири Муҳаммад Юсуф жаннатмакон юртимизнинг ям-яшил табиатидан ялпиз ва райҳонларнинг ифорларидан илҳом олди. Шу боисдан табиатан қалби баҳор сингари беғубор, шеърлари кўклам каби ҳаётбахш шоир эди. У беозор капалаклар тимсолида меҳр-муҳаббатни қизғалдоқлар мисолида садоқатни тасвирлаб, ёруғ осмонимиз, муқаддас заминимизни, она-ватанимизни севиб, ардоқлаб яшади. Эл ардоқлаган шоир Муҳаммад Юсуфни тақдир жаннатларга етаклаб кетди. Мотамсаро онаси дуолар қилиб ортидан кўз тикиб қолди. Энди у тупроқ билан она-бола бўлди. Ҳали айтиб улгурмаган шеърларидан узр сўраб армон қолди. Лекин у бизнинг тасаввуримизда ҳамма гапни айтиб улгургандек:

Севсангиз, аввал шу

Ватанни севинг,

Сўнг шаҳло кўзу

ул баданни севинг.

Бундан-да ошириб сўз айтишнинг ўзи бўлмаса керак. У Ватан унинг қадрига етсакгина, обод турмуш, бахт-саодат, орзулар рўёби, тўю байрамлар ва барча тинч-осуда юртимизга ярашади каби тушунчаларни бетакрор мисраларда жўшиб айтди. Тилимиз учида турган, дилимизнинг тубидаги гапларни айтиб қалбимиз тўридан жой олди. У шеърият бўстонида чақмоқ каби қисқа умр кўрди. Бироқ, ҳозир офтоб каби порлаб хотирамизда мухрланиб қолган умрбодга қадар. Ардоқли шоиримиз Муҳаммад Юсуф ўлмаган, у шеърларида мангу яшамоқда.

Абдуманноб ЙЎЛДОШЕВ,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди