Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 30.04.2015

Орамиздаги аёллар

ФИДОЙИ МУАЛЛИМА

Инсон ҳаётда меҳнати, олиб бораётган хайрли ишлари билан қадр топади. Яна орамизда шундай инсонлар борки, улар ўз зиммасидаги вазифани адо этишга, нафақат, билими, салоҳияти, балки қалб қўрини, меҳрини бахшида этади. Касбига бўлган садоқати, фидоийлиги туфайли эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топади.

Шаҳрихон туманидаги 64-умумтаълим мактабининг таълими рус тилида олиб бориладиган бошланғич синф ўқитувчиси Юлдузхон Хўжаева ҳақида сўз кетганда, шууримизга беихтиёр юқоридаги фикрлар келади. Ўз ишининг етук мутахассиси, болажонларнинг жонкуяр устози, уларнинг камоли учун фидоийлик билан меҳнат қилаётган Юлдузхон Хўжаеванинг олиб бораётган ибратли фаолияти ҳар қанча таҳсинга муносибдир.

1983 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган ёш мутахассис ўша йили Андижон шаҳридаги 38-мактабда ўз меҳнат фаолиятини бошлади. Кейинчалик Андижон шаҳридаги, Шаҳрихондаги қатор мактабларда ишлади. 2009 йилдан эса янги барпо этилган 64-умумтаълим мактабига ишга ўтади. Мана қарийб 32 йилдирки, самарали меҳнат қилиб, мазкур даргоҳда бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўтган ана шу давр мобайнида юзлаб кичкинтойларга ҳарф танитди, ўқишни, ёзишни ўргатди. Ана шу болажонларнинг пухта билим олиши ва камол топишида унинг хизматлари ниҳоятда катта бўлди.

Эътироф этиш керакки, Ю.Хўжаева меҳнат фаолияти давомида доимий изланди, ўз устида тинимсиз ишлади, ўрганди. Ноанъанавий усуллар, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтишга алоҳида эътибор қаратди, услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб чиқди. Унинг илғор иш услубларини ўрганиш ва оммалаштиришга бағишланиб, бошланғич синф ўқитувчилари учун кўплаб очиқ дарслар, туман, вилоят семинарлари ўтказилган. Хусусан, ўтган ҳафтада ўзи ишлаётган мактабда "Бошланғич синфларда АКТ ёрдамида мультмедиядан дарсларда фойдаланиш ва ҳаётга татбиқ этиш" мавзусида ўтказилган вилоят семинари ҳам унинг илғор иш услубларини оммалаштиришга бағишланди.

- Болажонларга илк сабоқ бериш мураккаб жараён, - дейди вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти маркетинг бўлими катта мутахассиси Мирзойим Содиқова. - Ана шу жараёнга ноанъанавий усулларни қўллаган ҳолда ўқувчиларни дарсга қизиқтириш борасида Юлдузхон Хўжаева яхшигина тажриба тўплаган. Семинар доирасида 2-синфда математика ва рус тили фанлари бўйича ўтказган очиқ дарсларда ноутбук ва видеопроектордан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг визуал қобилиятини ривожлантириш, эркин фикрлаш, тезкор ҳисоб-китоб ва натижаларга эришиш маҳоратларини ошириш борасида салмоқли натижаларга эриша олди.

Бугун Юлдузхон Хўжаева ўз ишининг етук мутахассиси, моҳир ва фидойи мураббий сифатида, қолаверса, ўзининг ташаббускорлиги, интилувчанлиги, касбига фидойилиги билан ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топган. Ана шу фазилатлари, шу билан бирга, шогирдларига бўлган самимий муносабати, ҳар қандай вазиятда ҳам ўқувчилар кўнглига йўл топа олиши унинг меҳнат фаолияти самарали бўлишида, ёшларга пухта билим беришда муҳим омил бўлди.

Тиниб-тинчимас устоз айни кунда ҳам дарсларни ноанъанавий усулларда ўтиш, ўқувчиларга пухта билим бериш, уларни миллий қадриятларимиз, истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол тарбиялаш борасида доимий изланиб, меҳнат қилмоқда.

- Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган, - дейди биз билан суҳбатда Юлдузхон Хўжаева. - Бу борада муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ибратли ишлар юртимиз келажаги бўлган ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Ана шу эътибор, айниқса, биз педагогларни беҳад қувонтиради ва масъулият билан ишлашга ундайди.

Ҳа, ҳар бир касб, айниқса, таълим соҳаси фидойиликни талаб этади. Қаҳрамонимиз Юлдузхон Хўжаевани ҳам юрт равнақи, комил инсон тарбияси йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган таълим фидойиларидан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди