Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 30.04.2015

Қатра

ЖАЗО

Набижон шаҳар поликлиникаси олдидан ўтиб кетаётганда, йўлнинг ўнг томонидаги дарахт тагига йиқилиб ётган ўрта ёшлардаги кишига кўзи тушдию, зудлик билан шу томон чопди. Уни ўрнидан турғазишга ҳаракат қилди, аммо у одам ҳушидан кетган, ҳеч нарсани сезмасди.

Набижон ўйлаб ўтирмай поликлиникага югурди. Биринчи қаватда ҳеч кимни учратмагач, иккинчи қаватга кўтарилди. У ерда икки ҳамшира ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди.

- Ҳой, опалар, пастда йўл бўйида бир одам ҳушидан кетиб ётибди. Ёрдам беринглар, - деди куйиниб.

- Ичволиб, йиқилиб тушгандир-да. Бирор бир ичкиликка муккасидан кетганлардан бўлса керак, - деди пинак бузмай тўлароқ жувон.

- Назаримда, ичмаган, туппа-тузук зиёли одамга ўхшади. Ёрдам беринглар, илтимос.

- Юр, Зуҳро, бориб кўрайлик-чи. Чиндан ҳам касалликдан йиқилгандир, - деди шериги.

- Э, менга нима? Отаммиди у? - такаббурлик қилди Зуҳро.

- Қўй, ундай дема, бизга бундай сўз ярашмайди. Бўпти, мен борай-чи. Истасанг юр, - деганча иккинчи ҳамшира пастга шошилди. Унинг ортидан Набижон ҳам югурди. Улар етиб боргунча беҳуш одам атрофида анчагина одам тўпланиб қолганди.

- Э, бу Ҳалимжон ака-ку! Туманда уни жуда кўп одам билади, - деди кимдир. Ҳамшира эса:

- Шеригим Зуҳронинг дадасику! - деди саросималаниб. Бироқ кеч бўлган эди. Ҳалимжон аканинг жони узилганди.

Бу вақтда кимдандир нохуш хабарни эшитган Зуҳро "Дадажон"лаб фарёд уриб югуриб келарди...

Ҳамиджон ЎТАНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди