Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 30.04.2015

Кечинма

ЙЎЛ УСТИДА ЁТГАН ТОШ

Умр аста-секинлик билан кимгадир бахтни, кимгадир дардни, яна кимгадир турли кечмишларни рўбаро қилиб, бир текисда ўтмоқда. Худди ҳар дақиқани бедор ўтказаётган, деворларда осилиб, ўзининг миллари ила инсонларни эзгуликка чорлаётган соатлар сингари... Дунё яралибдики, барча жонзотлар ўз ғам-ташвишлари, мақсадлари билан яшайди ва уларга интилади. Ҳатто, жонсиз нарсаларнинг ҳам ўз вазифаси бор.

Йўл бўйидаги тошлар ҳам неча-неча асрлардан буён барча эзгулигу ёвузликни, байраму тўй, мотамнинг гувоҳи бўлиб, бир чеккада, инсонлар назаридан йироқда умр кечиришади. Улар баъзида одамлардан нолиб ҳам қўйишади. Баландпарвоз сўзларни топиб, ёвузларнинг кўнглини тошга менгзайди. Наҳот, уларнинг дардини ҳеч ким ҳис қила олмаса, тушунмаса?! Ахир тошбағир инсонларнинг ҳам қалбининг қайсидир четида қордек оқ, мусаффо туйғулар бордир?

Не-не замонлардан буён турли дард, кечмишларни йиғиб келган жонсиз тошларнинг дили айрим одамларнинг кўнглидан кўра покроқ, самимийроқдир балки... Балки, уларнинг тош юраклари аллакимларнингдир жонли юракларидан афзалроқдир... Балки улар жонсиз юракларига қулоқ тутгувчи дарддошларини кутаётгандир... Балки инсонлардан қидириб топа олмаган меҳр-эътиборни ўзлари сингари тошлардан топгандир... яна ким билсин?..

Нодира АКРАМЖОНОВА, Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди