Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 30.04.2015

ОТИНОЙИ ФИДОЙИ БЎЛСИН

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган отинойилар катта ҳаётий тажрибага эга бўлиши, дунёвий ва диний билимларни яхши билиши, эл-юрт орасида ҳурмат-эътиборга лойиқ, халқимизнинг анъана, урф-одат ва миллий қадриятларини асл ҳолича аҳолига етказа оладиган даражада салоҳиятга эга бўлиши зарур.

Шунингдек, улардан ислом динининг асл моҳиятини тўлиқ тушуниш, динимиздаги масхаблар ҳақида етарли маълумотга эга бўлиш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш ҳам талаб этилади. Агар отинойи ана шу жиҳатларни яхши билмаса, самарали фаолият кўрсата олмайди.

Отинойи хотин-қизларнинг турмуш тарзига, оилалардаги маънавий муҳитга алоҳида эътибор бериши лозим. Айниқса, опа-сингилларимизга оиланинг тинчлиги ва мустаҳкамлигида аёлнинг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этишини Қуръони Карим оятлари, ҳадислар, ҳаётий воқеалар мисолида кенг тушунчалар бериши керак. Айниқса, ёш йигит-қизлар ўртасида эрта ва қариндошлар ўртасидаги турмушнинг олдини олиш, қиз болаларни маънан етук, жисмонан соғлом тарбиялаш ва уларнинг замонавий билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ҳаётда муносиб ўрнини топишига кўмаклашиши, урф-одат ҳамда диний маросимларни маъёрида ўтказиш борасидаги ишларда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш ташкил этиши керак.

Ҳозирда дунё миқиёсида турли ғоялар, маънавий таҳдидлар кураши кучайган мураккаб бир даврда яшаяпмиз. Шу маънода отинойи аёлларимизнинг маънавиятига, улар яшаётган маҳаллалардаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омил ва жараёнларни кузатиб, улар билан боғлиқ келиб чиқиши мумкун бўлган муаммо ва иллатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиши муҳимдир. Бундан ташқари, хотин-қизлар орасида учрайдиган бидъатлар - фолбинга бориш, сохта пирларга эргашиш каби хурофотларга барҳам бериш, бундай бидъатлар Аллоҳга шак келтириш эканлигини тушунтириш, умуман, иллатларга қарши кенг кўламли тарғибот ишларини олиб боришлари ҳам бугунги кундаги долзарб масалалардандир.

Минг афсуски, халқимиз орасида тўй, маърака ва бошқа турли маросимларда исрофгарчиликлар, ортиқча дабдабабозликларга йўл қўйилмоқда, тўй арафасидаги олди-берди, зебу-зийнатларни ортиқча талаб этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айнан ана шу муаммоларни бартараф этишда отинойиларимиз фаоллик, шахсий намуна кўрсатишлари лозим. Бу жиҳатларга етарли эътибор қаратмаслик кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши аниқ. Агар ҳаётни кузатсак, айрим ҳолларда арзимаган "берди-бермади", деган гап-сўзлар билан ёш оилалар бузилиб кетаётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Демак, отинойилар тўйларни ихчам ўтказиб, тежалган маблағни ўша ёш оиланинг келажаги учун ишлатиш дуруст бўлишини ота-оналарга, ёшларга уқтиришлари даркор.

Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳақида: "Сени икки нарса - фахрланиш ва исроф хатога бошлайди. Шундан эҳтиёт бўл", деб огоҳлантирганлар (Имом Бухорий ривояти).

Инсонлар динимизнинг эзгу таълимотларига чиройли сўз ва гўзал насиҳат билан чорлаш тавсия этилади. Қуръони Каримда: "(Эй, Муҳаммад) Роббингиз йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!.." (Наҳл сураси, 125-оят) дейилган. Қуръони Карим оятлари кишиларни тўғри йўлга панду насихат ила чақирган. Одамнинг кучи ва бардоши етмайдиган нарсаларга ундамаган. Отинойилар мана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратишлари зарур.

Отинойиларимиз ўз фаолиятларини юқорида айтилган тавсиялар асосида ташкил этса, халқимизга динимизнинг асл моҳиятини тўғри етказиб берса, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз онгини турли бидъат ва хурофотлардан мухофаза эта олсалар, шубҳасиз, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигига муносиб ҳисса қўшадилар, қолаверса, халқ орасида ҳурмат топадилар.

Саодатхон РАСУЛОВА, вилоят бош отинойиси.

Шаробиддин Мусабоев, Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди