Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

Мутахассис минбари

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ҲАР БИР ФУҚАРО ЗИММАСИДАГИ БУРЧ ВА МАСЪУЛИЯТДИР

Бугун аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар орасида учраётган турли кўринишдаги жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар барчани ташвишга солмоқда. Ёшларнинг ҳали тўлиқ шаклланмаган онг ва тафаккурига қатор хориж давлатларида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, интернет орқали тарқалаётган, миллий маънавиятимизга ёт ғоялар, ваҳшийлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи видео тасмалар салбий таъсир этмоқда.

Мана шундай бир вазиятда юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш асло кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалардан биридир.

Бу борада ишлар самарадорлигини оширишда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Яъни, мактаб ва коллеж ўқувчилари ўртасида, айниқса, тарбияси оғир ўсмирлар билан алоҳида профилактика тадбирларини олиб бориш ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонун 7 боб, 51 моддадан иборат бўлиб, асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Жумладан, Қонуннинг 5- моддасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари кўрсатиб ўтилган ва улар қуйидагилардан иборат: қонунийлик, инсонпарварлик, тизимлилик, ишонтириш усулининг устиворлиги, таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибда ёндашишдир.

Қонунда бу борадаги ишларни олиб боришда қатор мутасадди ташкилотларнинг бевосита иштироки алоҳида таъкидланган. Масалан, Қонуннинг 8- моддасида маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир Давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ички ишлар органларининг профилактика бўйича тегишли инспектори билан бирга "Маҳалла посбони" жамоа тузилмаси фаолияти устидан назоратни амалга оширади, яраштириш комиссиялари ва бошқа комиссияларни тузиш белгиланган.

Қонуннинг 3- бобида ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасига тушунчалар берилган. Яъни, ушбу боб ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолиятини ўз ичига олган.

Қонуннинг 27- моддасида таъкидланган вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқубузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа Қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Одатда жамиятда бирор бир ҳуқуқбузарлик содир этган шахс қораланади, жазоланади, лекин унинг ушбу жиноятни содир этишига шароит яратиб берган муҳит, омиллар эътибордан четда қолади. Мазкур қонун эса ана шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини тақозо этади. Турли ҳуқуқбузарликлар келиб чиқмаслиги учун вояга етмаганлар ва ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш, турли салбий иллатлар, хусусан, диний экстремистик ғоялар, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар ичиш, одам савдоси каби иллатлар таъсирига тушиб қолишдан асраш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Шу боисдан юқоридаги Қонунни ўрганиш, қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ва тарғиб қилиш, унда қайд этилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларни ташкил этиш масаласига энг аввало, ҳуқуқшунослар, ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи мутахассислар, қолаверса, кенг жамоатчилик жиддий эътибор қаратиши лозим. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини янада юксалтириш шубҳасиз, кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олади.

Ёшлар - бизнинг келажагимиз. Ана шу ёш авлодни, яъни фарзандларимизни билимли, меҳнатсевар, юртга фидойи, комил инсон қилиб тарбиялаш фарзандини азиз билган ҳар бир юртдошимизнинг зиммасидаги улкан бурч ва масъулият эканлигини унутмайлик.

Бу борада юқорида таъкидланганидек, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонун бизга яқиндан ёрдам беради, мамлакатимизда содир этиладиган турли жиноятлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Инобатхон ЖАЛИЛОВА,

Жалақудуқ тумани ФҲДЁ бўлими мудири, халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгаши депутати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди