Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

ОҚИЛА ВА ОРАСТА ҚИЗЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Марҳамат туманида "Таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси", "Ораста қизлар" тўгараклари фаолиятини такомиллаштиришда бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг роли ва аҳамияти" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қизларнинг дунёқарашини кенгайтириш, пухта билим олишлари, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш, уларни халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятлари ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мазкур йўналишдаги ишларни, қолаверса, қизларда муомала, кийиниш маданиятини, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик ҳақидаги тушунчаларини бойитишда таълим муассасаларида ташкил этилган "Зумрадойлар давраси" ва "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

- Вилоятимиздаги таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" ва "Ораста қизлар" тўгараклари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари билан ҳамкорлиги борасида илғор тажрибалар шаклланган, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнорахон Усмонова. - Айни кунда тизимимизда тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ҳамкорликни кучайтириш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Натижада намунали фаолият кўрсатаётган тўгараклар сони тобора ортиб бормоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида Марҳамат туманида бўлиб ўтган семинарда ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

- Марҳамат туманидаги 43 та умумтаълим мактаби ҳамда 19 та мактабгача таълим муассасасининг барчасида тўгараклар самарали фаолият олиб бормоқда, - дейди Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Азизахон Худойберганова. - Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари ташаббуси билан тўгараклар машғулотларида долзарб мавзуларда давра суҳбатлари, семинарлар, қизиқарли кечалар, турли кўрик-танловлар ташкил этилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим муассасаларида ўтказилаётган маънавий тадбирлар 3-6 ёшли қизларда меҳнатсеварлик, тўғрисўзлик, ростгўйлик, ўз яқинлари ва дўстларига меҳрли бўлиш, жажжи қизларнинг дунёқарашини шаклланиши ва тафаккурини бойитишга катта ёрдам бермоқда.

Семинар иштирокчилари тумандаги 22- мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган "Зумрадойлар давраси" ҳамда 42- умумтаълим мактабидаги "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур муассасаларда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, ижобий баҳоланди.

Семинарда вилоятда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, тўгараклар фаолиятини янада юксалтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ушбу семинар соҳа мутахассисларининг мавзу доирасидаги билимларини оширишга, ўзаро тажриба алмашишларига имкон берди.

Зилола РАҲМОНОВА,

Зулхумор ОРИФЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди