Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

Тадбиркор аёлларимиз

ЭЛ ҲУРМАТИНИ ТОПГАН АЁЛ

Фаридахон Аҳмедова узоқ йиллар Қорасув шаҳар матлубот жамиятида самарали меҳнат қилди. Ўз ишининг етук мутахассисларидан бири сифатида ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топди.

Одамлар билан ишлаш, савдони ташкил этиш борасида катта тажриба орттирган Фаридахон опа мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Ўша йиллари ўзи ишлаган дўконлардан бири унга имтиёзли равишда топширилди. Дастлаб бу ерда ошхона ташкил этиб, аҳолига хизмат кўрсатди. Кейинчалик аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, "Водий савдо ҳамкор люкс" масъулияти чекланган жамиятни ташкил этди ва ошхонани ун, ун маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконга айлантирди,

Тадбиркорлик борасидаги ишларни юритишда Фарида опанинг ёнига фарзандлари, турмуш ўртоғи Тўлқинбой Аҳмедов кирди. Ҳамжиҳатлик билан бошланган иш ўз самарасини кўрсатди. Қисқа фурсат ичида жамият иши ривожланди, савдо хизмати кўрсатиш савияси, сотилаётган маҳсулотлар тури кўпайди. Натижада улар харидорлар ишончини қозонди.

- Аҳолига кўнгилдагидек хизмат кўрсатишнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор, - дейди тадбиркор Фаридахон Аҳмедова. - Сабр-тоқат, эзгу мақсад билан қилинган иш албатта, ўз самарасини беради. Бугунги кунга келиб, ҳар ойнинг ўзида савдо ҳажми қариийб 130-140 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, иш ҳажмини ошириш, қўшимча дўконларни ташкил этиш ҳисобига 5 та янги иш ўрни яратилди.

Шаҳримиз марказида очилган янги савдо дўконимиз орқали аҳолига сифатли озиқ-овқат, мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Аҳолига юқори савияда савдо хизмати кўрсатиш, ҳамшаҳарларимиз талаб ва эҳтиёжини қондириш замирида, албатта, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишдек эзгу мақсад ётади.

Халқимизда "Меҳнат, изланиш ва интилиш инсонни ўз мақсадига етказади" деган ибратли гап бежиз айтилмаган. Шу маънода одамларга ризқ-рўз улашишдек эзгу мақсад йўлида тинимсиз изланиб, меҳнат қилаётган Фаридахон опа ҳам ана шу меҳнатлари ортидан эл-юрт орасида катта ҳурмат-эътибор топди.

Нафақат тадбиркор, балки ибратли оила бекаси сифатида ҳам унга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Турмуш ўртоғи билан фарзандларини юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб ўстирди, уларни уйлаб-жойлаб, элга қўшди. Бугун у катта тадбиркорлар оиласининг барча ишларига бош-қош, ўзининг маслаҳатлари билан уларга йўл-йўриқ кўрсатади.

Ҳаётда мана шундай бахтли оила бекаси бўлиш, одамларга қўлдан келганча ёрдам бериш, ўз мақсадларига эришиши барчага ҳам насиб этавермайди. Фаолияти давомида ҳар бир ишни мулоҳаза билан олиб борадиган, етарли билим ва тажрибага эга, "қаловини топса, қор ҳам ёнади" деган ҳикматни ўзига шиор билган Фарида опани ўз мақсадларига эришган, эл-юрт ҳурматини топа олган бахтли инсонлардан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Узоқбой САКСОНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди