Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

Ота-оналарга тавсия

"БОЛАНГИЗ БОҒЧАГА БОРМАЙМАН", ДЕСА...

МАЪЛУМОТ УЧУН:

Айни кунда вилоятимизда 454 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 50 минг нафардан зиёд бола тарбияланмоқда. 4470 нафар педагог уларнинг таълим-тарбиясига жалб қилинган. Бундан ташқари, кичкинтойлар саломатлигини доимий назорат қилиб борадиган умумий амалиёт шифокори ҳамда тиббиёт ҳамширалари ҳам фаолият кўрсатади.

Ҳар кун эрталаб боғчага бориш учун тайёргарлик кўраётган фарзандингизнинг нигоҳида алланечук қувончни кўрганмисиз? Чунки у оиласидан ҳам кўра кўпроқ вақтини айнан боғча опаси-ю, ўртоқлари даврасида ўтказади.

Қолаверса, боланинг дастлабки таълим-тарбиясида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни муҳим. Боғча - ота-оналарнинг, айниқса, ишлайдиган оналарнинг ҳақиқий суянчиғига айланган. Бу ўз навбатида сизнинг ҳам иш кунингизга унумдорлик, бахш этади. Аксинча бўлса-чи? "Боғчага бормайман" дея тихирлик қилаётган боланинг боғчага боришни истамаётганлигига қандай сабаби бўлиши мумкин?..

Бугун боғча ёшига етган фарзандларини мактабгача таълим муассасасига бериш иштиёқида турган ота-оналарни айрим маълумотлардан хабардор қилишга қарор қилдик.

"ДАВЛАТ" ВА "ХУСУСИЙ БОҒЧА"ЛАРНИНГ ФАРҚИ БОРМИ?

Давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг таъминоти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Нодавлат таълим муассасаларида эса сарф-ҳаражатлар муассис томонидан амалга оширилади.

Давлат ва нодавлат таълим муассасалари болаларга таълим-тарбия беришда бир хил мақсад ва вазифаларни бажаради.

"БОҒЧАГА ҚАНЧА

ТЎЛАНАДИ?"

Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналардан бадал тўловлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йилнинг 13 февралда 1768-рақами билан рўйхатдан ўтган "Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширилади. Унга кўра, мактабгача таълим муассасасига битта фарзанди қатнайдиган ота-оналар энг кам ойлик маошнинг 100 фоизи миқдорида, икки ва ундан ортиқ фарзандлари қатновчи ота-оналар энг кам ойлик маошнинг 71 фоизи миқдорида бадал пули тўлайдилар.

Нодавлат таълим муассасаларидаги бадал тўловлари муассис томонидан белгиланади.

ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ?

Мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 декабрда 1758-рақами билан рўйхатга олинган "Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мактабгача таълим муассасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;

б) боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;

в) боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;

г) турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;

д) ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома.

БОҒЧАДА БЎЛИШ ВАҚТИ ҚАНЧА?

Муассаса ўз иш тартибини белгилашда бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 225-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида"ги Низом ҳамда муассаса Уставида қайд этган ва ота-оналар билан тузиладиган шартномада кўрсатган ҳолда (ота-оналар ҳоҳиши асосида) муассаса иш вақтини белгилаши мумкин.

"БОЛАНИ БОЛАГА

ИШОНМАНГ"

Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 майда 1956-сон билан рўйхатга олинган "Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандида келтирилишича, болани мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш вақтида тарбиячилар шахсан ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топшириши шарт.

Шунингдек, ушбу Низомнинг III-бандига биноан ҳамда муассаса Уставида қайд этилган ва ота-оналар билан тузиладиган шартномада кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Болаларнинг мактабгача таълим муассасасидан яқин қариндошлари томонидан олиб кетилишига йўл қўйилади. Бунда болаларни олиб кетувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари кўрсатилиши лозим. Мактабгача таълим муассасасидан болаларнинг бошланғич мактаб ёшидаги (1- 4- синфлар) ҳамда маст ҳолатдаги шахслар томонидан олиб кетилиши маън этилади.

КИМ ҲАҚ: ОТА-ОНАЛАРМИ ЁКИ "БОҒЧА ОПА"ЛАР?

Айрим ота-оналар томонидан "боғча бундай бўлиши керак", боғча ходималаридан эса "ота-она бундай бўлиши керак" деган гапларни тез-тез эшитамиз. Аслида боғча билан оила - бу бир-бирларига норозилик билдирадиган, айб қўядиган жой эмас. Мутахассисларнинг фикрича, оила ва боғча ўртасидаги бундай қарама-қаршилик яхшиликка олиб бормайди, бундан икки томон ҳам ютқазади. Шу боис оила ва боғча бола тарбиясида ўзаро ҳамкор эканлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслик зарур. Ҳар икки томон ҳам бола учун ўзаро мажбурият, жавобгарликни бирдек ҳис қилиши муҳим. Шунингдек, ҳар бир ота-она фарзанди бораётган масканнинг аҳволи қандай эканлигини билиб туришга ҳаққи бор ва камчиликлар юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Масалан, фарзанди мактабгача таълим муассасасига боришни истамаган ота-оналар муассаса раҳбарига мурожаат қилишлари мумкин. Натижа бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШ РАЦИОНИ

Тарбияланувчиларнинг овқатланиш рационини ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан амалиётга татбиқ қилинган "Мактабгача таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш меъёрлари тўғрисида"ги буйруғига риоя этилади. Ушбу буйруқда боланинг бир кунлик ўртача истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари қатъий таркиби ва миқдори белгиланган. Бунга кўра, 2 ёшгача бўлган бола 80 гр. нон, 500 гр. сут, 180 гр. мева-сабзавот, 120 гр. картошка, 60 гр. гўшт, 12 гр. сариёғ, 35 гр. шакар, 3 гр. пишлоқ, 40 гр. творог 5 гр. сметана истеъмол қилиши керак. Икки ёшдан ошиб, 7 ёшгача бўлган болалар учун айнан шу озиқ-овқат хилларининг миқдори 30-40 граммдан оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда

Умида АДИЗОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди