Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

КЎНГИЛДАН КЕЧГАН ЎЙЛАР

ОТА-ОНАСИНИ ҚАДРЛАМАГАН ҚАДР ТОПМАЙДИ

Нуроний отахонлар ва меҳрибон бувижонларимиз уйимиз фариштаси, кўнглимиз чироғи. Улар билан ҳаётимиз мазмунли, давраларимиз файзлидир. Шундай экан, ота-она деганда кўз олдимизда катта ва машаққатли ҳаёт йўлини босиб, инсоний хислат ва фазилатларни ўзида мужассамлаштирган нуроний сиймолар намоён бўлади.

Ота-онанинг буюклиги шундаки, улар ҳаётда учрайдиган муаммоларни обдон ўйлаб, энг тўғри хулосани чиқарадилар. Улар оиланинг файзи ҳисобланадилар. Демакки, ота-она ўзларининг ҳаёти, мустаҳкам имон-эътиқоди, яшаш тарзи ва ҳалол меҳнати билан ўз оила аъзоларига намуна мактабини ўтайдилар.

Оилани бошқариш ва фарзандлар тарбиясининг тўғри йўлга қўйилишида ота ва онанинг роли жуда катта. Улар фарзандлари қобилият ва эҳтиёжларини, руҳий олами қандай эканлигини яхши билсалар оила фаровон бўлади. Шуни унутмаслик керакки, барча яхши-ёмон инсоний хислатларни фарзанд илк бор ота-онасидан олади. Шу боисдан уларнинг фарзандларига айтган ҳар бир сўзлари, панду насиҳатлари олтиндан қимматдир.

Ота-онанинг қадр-қимматини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Уларнинг баҳосини на бойлик ва на зеб-зийнат билан қиёслай оламиз. Фарзандлари камолини ўйлаган ота-она уларни жамиятга муносиб қилиб вояга етказиш учун ҳаракат қилади. Демак, фарзандлар ота-оналари олдида бир умр қарздордирлар.

Ота-онасининг дилини оғритган, фарзандлик бурчини бажара олмаган инсон ҳаётда ўз ўрнини тополмайди. Билингки, ҳар қандай ёмонлик, тошбағирлик жазосиз қолмайди ва муқаррар адолат зарбасига учрайди. Зеро, бу дунё қайтар дунёдир. Ота-онасининг қадрига етмаган кимса бошқаларнинг ҳам ҳурматига сазовор бўла олмайди.

Наргиза ЮЛДАШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди