Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 04.06.2015

Тадбир

КИТОБ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ

ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ КИТОБГА БЎЛГАН МУҲАББАТИНИ,

МУТОЛАА МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛДИ.

Вилоятимизда "Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор" шиори остида "Китоб байрами" тадбирлари бўлиб ўтди.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот бошқармаси, Республика маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамда З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур байрам тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, китобхонлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

"Китобсавдо" жамияти тасарруфидаги қатор савдо ташкилотлари ҳамда "Шарқ зиёкори" масъулияти чекланган жамияти вилоят филиали томонидан китоблар ярмаркаси, шунингдек, вилоятдаги ёш рассомларнинг ижодий ишлари кўргазмалари ташкил этилди.

Китоб байрами иштирокчилари дастлаб З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхонаси фаолияти, жамоанинг китоб тарғиботи бўйича таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллалар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг Андижон шаҳридаги таълим муассасаларида, турли матбуот нашрлари таҳририятларида давра суҳбатлари, ижодий мулоқотлар, мушоиралар, олимлар, шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашувлари ўтказилди.

- Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг адабиётга бўлган эътиборини, аҳоли ўртасида маънавий озуқа манбаи бўлган китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқишини, мутолаа маданиятини оширишдан иборат, - дейди вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Гулнорахон Исмоилова. - Шу билан бирга, фуқароларимизнинг китобхонлик даражасини янада юксалтириш кўзда тутилган.

Байрам доирасида ўтказилган "Сиз қандай китобларни ёқтирасиз?" мавзусидаги сўровнома орқали юртдошларимизнинг адабиётга, китобга бўлган муносабатлари ўрганилди. Шунингдек, бир гуруҳ андижонлик ёш ижодкорларнинг янги китоб-лари тақдимотлари ўтказилди.

- Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, - дейди тадбир иштирокчиси ёш ижодкор Гуллола Раҳматуллаева. - Қолаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-аҳлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда нафақат ўз ўрнини топа олади, балки унинг фаол аъзосига айланади.

Юксак савияда, катта тантана билан ўтган китоб ва адабиёт байрами аҳоли ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва кенг тарғиб қилишга, адабиётга бўлган муҳаббатни оширишга хизмат қилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди