Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 04.06.2015

Орамиздаги аёллар

ЖОНКУЯР МУАЛЛИМА

Азалдан устоз аҳли энг юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир. Уларнинг ҳаёт ва фаолият йўллари ҳамиша одамларга ибрат қилиб кўрсатишга арзийди.

Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчасида жойлашган 30- умумтаълим мактабида эстетика, одобнома фанларидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Жамилахон Холбоева умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган жонкуяр устозлардан. Ўзининг ҳалол меҳнати, ширинсўзлиги, тиришқоқлиги, талабчанлиги билан ҳамкасбларига ҳамиша ўрнак бўлиб келаётган муаллиманинг дарсларини ўқувчилари интиқлик билан кутадилар. Унинг ҳар бир дарсга ижодий ёндашиши, ҳар бир мавзуни ҳаётий воқеалар, шеърий матнлар билан асослаб ўтишидан завқ оладилар. Жамилахон Холбоева ташкил қилган очиқ дарслар, давра суҳбатлари, адабий-бадиий тадбирлар ҳамкасблари, ёш ўқитувчилар учун тажриба мактаби вазифасини ўтаётгани, нафақат ўз жамоаси, балки тумандаги бошқа мактаблар ўқитувчилари учун ҳам ибрат бўлмоқда.

Ўз касбининг фидойиси бўлган муаллиманинг оилада ҳам бахти тўкис. Қизлари Дилфуза, Дурдона, Феруза, ўғли Хуршидбеклар доимо онасига суянчиқ, ҳамроҳ. Жамилахон опа ҳар гал уларнинг камолидан қувониб, эрта вафот этган турмуш ўртоғининг шу кунлар завқини туймаганидан ўкиниб, кўзларида ёш қалқийди. Ширингина набиралари "бувижон" дея ёнида парвона бўлганида, борики ташвишларини, чарчоқларини ҳам унутади.

35 йиллик педагогик фаолиятининг ҳар бир дақиқасини қадрлаган муаллима вақтнинг қадрига етишни билади. Ҳар бир кунини мазмунли ўтказишга, савоб иш қилишга интилиб яшайди. Юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг ҳар томондан баркамол, етук бўлиб улғайишлари учун самарали меҳнат қилаётган Жамилахон Холбоева сингари инсонлар фаолияти ҳамиша таҳсинга муносибдир.

Ҳамрохон

МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди