Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 04.06.2015

Янги китоб

САМИМИЙ ТУЙҒУЛАР АКС ЭТГАН САТРЛАР

Шеъриятга меҳр қўйган инсон қайси соҳада фаолият кўрсатмасин, унинг хаёлини ижод қилиш истаги ҳеч қачон тарк этмайди. Умида Жўраева ҳам тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатса-да, адабиётнинг турли жанрларида қалам тебратадиган ижодкор аёллардан биридир. У ўз ишидан, оила ташвишларидан ортиниб, нафақат ижод қилади, балки ўзига хос ва мазмунли шеърлар яратиб, шеърият ихлосмандлари эътибор ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Шеър ёзишни кўнгил иши дейишади. Умида Жўраева ўз битикларида кўнгил кечинмаларини, туйғуларини самимий сатрларда баён этишга уринади.

Яқинда У. Жўраеванинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. "Кўклам нафаси" деб номланган ушбу мўъжаз китобда ишқ-муҳаббат, дўстлик, меҳр-оқибат ришталари нозик кечинмалар ила қаламга олинган бўлса, тўпламдан ўрин олган Ватан ҳамда табиат ҳақидаги шеърлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Муаллифнинг кўнгилдаги битиклари ўзининг самимийлиги, мусаффолиги билан ижодкор ва ўқувчи орасида дилкўприк ясайди. Айниқса, "Кафтдаги чизиқ" номли шеър қисқа сатрларда баён этилган бўлиб, ўқувчини фикрлашга, мулоҳаза қилишга чорлайди. Шеърнинг биринчи байтини ўқиган ўқувчи қалбида савол туғилади, кейинги тўртликда эса ана шу саволга жавоб олади:

Кафтимдаги уч туташ чизиқ,

Эмиш менинг бахтимдан нишон.

Бахт чизиқда бўларми, қизиқ?

Тикилардим қўлимга ҳайрон.

Узоқ йиллар излаб бахтимни,

Кўп йўлларда кўзладим бекат.

Билсам: вафо, саодқатимнинг,

Чорраҳаси экан муҳаббат.

Тўпламда бу каби нафис ва гўзал шеърлар талайгина. Ижод бўстонида ўз ўрнини топитб бораётган У. Жўраеванинг мазкур шеърий китоби шеърият ихлосмандларига манзур бўлади, деб умид қиламиз.

"Иқбол" газетаси таҳририяти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди