Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 04.06.2015

ҲАДИС

ДУНЁВИЙ ИШЛАРДА ОШИҚМАСЛИК ҲАҚИДА

Ҳасан (Басрий бўлса керак) айтдилар: Бир киши вафот қилиб, ундан бир ўғил ва битта қул қолди. Ўлиши вақтида қулини ўғлига васий қилиб кетди. Бола катта бўлиб, қули уни уйлантирди ва хўжасининг топшириқларини тўғри ва батамом ижро қилиб борди.

Кейини бола: "Мен илмга бораман, сафар учун керакли нарсаларни тўғрилаб беринг", - деб қулга буюрди. Қул йўл харажатлари, улови ва озуқаларини тайёрлаб болани жўнатди.

Бола бир олим кишига бориб, илм талаб қилиб келганини айтди. Шунда олим: "Аллоҳдан қўрқ, сабрли-чидамли бўл, қиладиган ишларингда шошилма! Мана шу илм сенга кифоя", - деб болага оқ фотиҳа бериб жўнатди.

Бу воқеани ҳикоя қилаётган Ҳасан: "Мана шу уч оғиз сўз ҳамма яхшиликни ўз ичига олгандир", - дейди. Бола уйига қайтиб келиб, ҳовлисига кирса, хотини ухлаб ётибди ва ундан четроқда бир эркак одам ҳам ухлаб ётганини кўрди. У бир хаёлга борди-ю, қаттиқ ғазабланди ва уни ўлдиришга чоғланди. Лекин домла ўргатган учта сўз тилига келди ва ўзини тўхтатди. Яна ўша киши тепасига бориб туриб шайтон васвасаси билан аввалгидан ҳам батарроқ жаҳли қўзғалди. Қилични олиб келиб, уни ўлдирмоқчи бўлаётганда, у киши уйғониб қолди-ю, болани кўриши билан саломлашиб, уни қучоқлаб ўпди ва: "Менинг ҳузуримдан кетганингдан сўнг нималарни билиб келдинг?" - деб сўради. Бола: "У ердан кўп нарсаларни ўрганиб келдим. Ўрганган илмим шундоқ: сизни ўлдириш учун кечаси тепангизга уч маротаба бориб келдим, аммо охири у сизни ўлимдан сақлаб қолди", - дея воқеани баён қилиб берди.

Тайёрловчи:

Санъатбек ТУРСУНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди