Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 09.07.2015

Ватан десам, жўш уради қалбда фахр...

Кўксимдаги жон томирим илдизлари,

Туташади шу тупроқнинг бўйларига.

Шу мусаффо осмонининг юлдузлари

Рақс этади эркнинг озод куйларига.

Ватан десам, жўш уради қалбда фахр,

Хотирадан бир-бир ўтар қадим ўтмиш.

Буюкларнинг юзлари бор бунда ахир,

Мерослари ифтихорнинг қўлин тутмиш.

Кексалари эъзоз топган азим диёр,

Истиқлолга қалқон бўлар дуолари.

Ёшларининг юрагида шижоат бор,

Ёритади йўлин илм зиёлари.

Шу муқаддас ватан учун кўкрак кериб,

Ҳар қандайин ёт кучларга қаршимиз биз!

Илму урфон дунёсидан дурлар териб,

Келажакни яратамиз ҳар ўғил-қиз!

Дилмурод СОТВОЛДИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди