Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 09.07.2015

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУСТАІКАМЛАНМОҚДА

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари Ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига услубий ҳамда ахборот-маслаҳатлар кўрсатиш, уларнинг давлат гранти танловлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис ҳузуридаги фонд мутахассислари, вилоят адлия, матбуот ва ахборот, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари вакиллари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятинининг бошқа институтлари фаолиятини давлат грантлари доирасида қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимиоий шерикчилик асосидаги ҳамкорлигини кучайтириш масалаларида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда "ННТ ва фуқаролик жамиятинининг бошқа институтлари фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда ижтимоий шерикликнинг роли", "Аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда давлат ва ННТларнинг шерикликдаги асосий фаолияти", "Вилоятда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва экологик назоратни амалга оширишда ижтимоий шериклик", "Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишдаги асосий талаблар" каби қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Мавзу доирасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Бугунги кунга қадар фонд томонидан вилоятдаги 50 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг эътиборга молик лойиҳаларига 613 миллион сўм миқдоридаги давлат грантлари ажратилган, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Абдужалил Тўраев. - Бу, албатта, ана шу ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этилишида уларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат бошқарув органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Якунда иштирокчиларга жорий йил учун эълон қилинган грант танловларида иштирок этиш, лойиҳалар тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича мутахассислар томонидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди