Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 09.07.2015

"ПИЛЛА-2015"

ЗАФАРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу пиллачилик корхоналари, фермер хўжаликлари ҳамда пиллакорлар учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Андижон тумани, Бўтақора қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси Давлатхон Абдуллаевани нафақат, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, маҳалла фидойиси, балки моҳир пиллакор сифатида ҳам яхши биладилар. Бу жонсарак аёл эсини танибдики, оила аъзолари билан ипак қурти парваришлаб, кумуш тола етиштиради.

Асли касби ҳуқуқшунос бўлган Давлатхон Абдуллаева ёшлигидан шу меҳнатга меҳр қўйди. Кейинроқ турмушга чиққач ҳам пилла мавсумида ипак қурти боқишни канда қилмади. Ҳозир турмуш ўртоғи, қизлари ҳам унга мададкор.

- Ипак қурти боқиш-машаққатли иш. Лекин меҳнатингиз маҳсули кумуш толани йиғиб олганингизда чеккан заҳматларингиз бир зумда унутилиб кетади, - дейди Давлатхон опа. - Ипак қурти парваришида тўртта даҳа бор. Бу уларнинг тўрт ёши ҳисобланади. Айниқса, энг сўнгги катта даҳада ипак қуртининг иштаҳаси очилади, бир кунда бир неча марта барг соламиз. Бу меҳнат, албатта, осонликча бўлмайди. Меъёрни, муддатни яхши билган, умуман, шу соҳада тажриба орттирган киши у қадар қийинчиликни билмайди.

Давлатхон Абдуллаева бу йил бир қути қурт уруғи олиб, астойдил парвариш қилди. Яқинда ўша бир қути қурт уруғидан 108 килограмм кумуш тола етиштирди. Ҳар йили режани ортиғи билан бажариб келаётган Давлатхон опа хурсандчиликдан шундай дейди:

- Ипак қурти боқишнинг ҳам ўзига яраша завқи бор. Ҳар йили мавсум келганида биринчилардан бўлиб ипак қурти оламан. Бу, албатта, бир кишининг юмуши эмас. Оила аъзоларим ёрдам беришади.

Чиндан ҳам ипак қурти парвариши мъжизага ўхшайди. Кечагина баргларга талпинаётган митти қуртлар ўрнида кўп ўтмай пиллаларнинг пайдо бўлиши атрофдагилардан кўра ана шу жараён фидойиларига кўпроқ завқ беради. Давлатхон Абдуллаева ҳам зиммасидаги масъулиятни ёруғ юз билан адо этганлиги унинг қувноқ нигоҳларидан сезилиб турибди.

Биз кумуш тола етиштиришда зафар қучган Давлатхон опа сингари вилоятимизнинг барча пиллакор аёлларига ҳорманг, бор бўлинг, зафарингиз муборак бўлсин, деб қоламиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди