Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 16.07.2015

ДИЛ ИЗҲОРИ

ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ

Орзулари осмон қадар юксак ёшларнинг нигоҳларига ҳеч боққанмисиз? Уларнинг нигоҳларида шижоат, интилиш, эртанги кунга умид мужассам. Ўқишга, ўрганишга интилиш кучли. Юракларида туганмас иштиёқ бор уларнинг.

Дарҳақиқат, пухта билим олган, одоб-аҳлоқли мактаб битирувчиларига қараб, уларга ҳавас қиламан. Энди улар замонавий лицей ва коллежларда таҳсил оладилар. Уларнинг ўз билимларини мустаҳкамлашлари, изланишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Бу озод ва обод юрт ёшларининг бахтидир. Келажагимиз эгалари бўлган ана шу ўғил-қизларимиз ўз олдиларига аниқ ва эзгу мақсад қўя билишлари, яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдалана олишлари керак.

Эртанинг пойдевори бугундан қуйилади. Демак, бугунги ёшлар ўқиб, ўрганишдан толмасликлари, келажакда турли соҳаларнинг етук мутахассис-лари, ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари зарур. Шундагина улар юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадилар.

Истар эдимки, ана шундай улуғ мақсад, яъни юртга, ота-онасига муносиб фарзанд бўлиш барча ёшларимизга насиб этсин. Ота-оналар, биз - устозлар уларнинг камолидан, ютуқларидан ҳамиша қувониб юрайлик.

Шогирдларимга, барча ёшларга келгусидаги ўқишларида, ҳаёт деб аталмиш уммоннинг турли синовларидан ҳамиша соғ-омон ўтишларида омад ёр бўлишини тилайман.

Барнохон АҲМАДЖОНОВА,

Асака туманидаги 5- умумтаълим мактаби директор

ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди